Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бруно қандай қилиб Абдулкарим бўлди?

4988

У франциялик машҳур футболист, ярим ҳимоячи. У 2002 йили Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган футбол бўйича мундиалдаги иштироки билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Ўшанда у камтаргина Сенегал термасига бош мураббий эди. Сенегал тарихида биринчи марта жамоани 1/4 финалгача олиб чиққан, яъни мураббийлик меҳнати фойдасига ишлаган эди.

У Сенегал аҳолисини икки бор хурсанд қилган. Бири мундиалдаги оламшумул ютуғи бўлса яна бири Исломни қабул қилгани бўлди.

Бруно сенегаллик муслимага кўнгил қўяди ва Исломга кирганини эълон қилиб, унга уйланади. Ундан икки ўғил, бир қиз кўради. Ўз исмини Абдулкарим деб ўзгартирган.

1954 йил, 28 январда Франция (Кудкерк-Виллаж)да насроний оилада таваллуд топган қаҳрамонимиз 2013 йил 14 октабрь куни Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида 59 ёшида мусулмон ҳолда вафот этган ва "Ёф" номли мусулмонлар қабристонига эҳтиром ила дафн этилган.

Ўлими олдидан шундай деган эди:

"Африкалик мусулмонлар сабаб мен Аллоҳни танидим.

Улар бўлмаганда... 

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди... 

Алҳамдулиллаҳ, мен мусулмон ҳолда вафот этяпман..."

Абдулкарим Метсуни Аллоҳ раҳматига олсин.

Арабчадан Абдулатиф Атаханов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

266 22:05 03.12.2021

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорларидаги нархи маълум қилинди

433 21:00 03.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиса хатм қилган ҳисобланадими?

644 20:05 03.12.2021

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

424 19:05 03.12.2021

Президент ташаббуси билан қурилган масжид ёпиб қўйилдими? Адлия бошқармаси муносабат билдирди

1233 18:10 03.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

832 17:30 03.12.2021
« Орқага