Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бу эркинликми ёки ҳурматсизлик?

3360

Тўғрисини айтсам, метродан, умуман жамоат транспортларидан доимий фойдаланаман. Ҳар куни ҳар хил одамлар, ҳар хил ҳолатлар. Кимдир иши ёки ўқишига шошиб кетаётган бўлади, яна кимдир беғам мусиқа эшитиб, кўзларини юмган ҳолда кетади. Аксарияти ёшлар, яна ҳам аксари мактаб ёшидагилар. Ҳамма ҳар хил фикрда, турли режалар билан кетади йўлда. Бироқ бир ҳолат доим эътибор тортади, доим йўловчиларнинг аксарини ғашига тегади, кўпинча атрофга халал беради. Ҳа, бу ўша икки жуфтнинг айнан метрога чиқиши. Мунтазам қатнайдиганлар бу ҳолатни тасавур ҳам қилиб олишди, ҳали англамаганларга тушинтираман. Кўп жуфтликлар, яъни халқ тилидаги ўша «парочка»лар метрода ёнма ён, кўп ҳолатларда қучоқлашиб туриб олишади. Бу ҳам етмаганидек баланд овозда кулишади, ҳар хил қилиқлар, тегинишлар билан бир-бирига ҳазилллар қилишади, керак бўлса оғиз-бурун ўпишиб кетишади.
Аслида йигитнинг ёнидаги қизнинг кийган кийимларига қарашнинг ўзи ноқулай кўп ҳолларда. Майли, мен ҳозир кийим масаласига тўхталмоқчи эмасман, мен жамоатнинг ҳурмати, одоби масаласини кўтармоқчиман. Биламизки, бизнинг мамлакатда 95% дан ортиқ мусулмонлар яшайди. Исломда эса маҳрам, номаҳрам, ҳаром, зино деган тушунчалар бор. Бу нарсаларни билган, амалида бўлганлар учун бу ҳолат жуда катта гуноҳ, кўриб бўлмас шармандалик. Бундан ташқари бизнинг асл урф-одатларимизда ҳам бундай номақбулчиликлар асло бўлмаган. Демак бу катта ёшлилар учун ҳам ғазабли ҳолат. Ислом руҳида, ўзбек менталитетида тарбия топаётган ёшлар учун эса бу ҳолатни кўришлари, унга кези келса тақлид қилишлари жуда аянчли. Майли, улар ўзбек эмас, дейлик бошқа дин вакиллари ҳам бўлсин, лекин жамоат одоби, жамоатчилик хурмати қаёқда қоляпти? Ахир жамоат бундай шаклланмаганку! Яқин йиллардан бери катта боғлар, кўнгил очар масканларда, жамоат масканларида «Миллий гвардия» вакиллари оралаб, шундай номақбулчиликларни камайтираяпти, ҳатто жарималар солишяпти. Бу албатта яхши, лекин бундай қўштирноқ ичидаги жуфтликлар камаймай кўпайишда давом этаяпти. Бу албатта оғриқли. Бироқ метроларчи, улар ҳам бирдек жамоат транспортларику ахир! Биз диний эркинлик, миллатлар учун бағри кенглик қилишимиз керак дегани ўз эътиқодимиз, ўз миллий менталитетимизни оёқ ости қилдиришимиз, ўз ёшларимиз ҳаётини шундай беманигарчиликларга тўлишига қараб туришимиз керак дегани эмаску. Биз албатта толерантлик қиламиз, лекин уларчи? Улар бизни ҳурмат қилмайдими? Метронинг айби ҳар вагонда ўша гвардия ходимларининг бўлмаганлигими, ёки «Оилавий ёки ишқий муносабатларни уйингизда қилинг» деб ёзиб қўйилмаганлигими? Энг ачинарлиси, диний эркинлик, ўзга миллатларга меҳмондўстлик деймизку, аммо бу беманигарчиликларни ўзимизнинг ўзбек фарзандлари қилиб туриши одамни ларзага солади. Кечирасизу, лекин бу оддий мавзу эмас, бу жамоатчилик одоби. Одоб ва қоидалар борми, демак унга ҳамма бирдек бўйсуниши керак. У хоҳ миллатдош бўлсин, хоҳ бошқа миллат вакили, ким бўлса ҳам жамоатни хурмат қилишни билсин. Албатта, улар ҳоли пайтларида, балки ўз уйларидадир билмадим, хуллас фақат ўзларига тегишли жойларда нима қилишлари билан бизнинг ишимиз йўқ, бу шахсий иш. Бироқ бу ҳолат сизнинг фарзандларингиз, кимнингдир ишдан ҳориб қайтаётган катта ёшлик отаси ёҳуд онаси ёнида бўлар экан, бу албатта шахсийликдан йироқ масала. Илтимос, сизни кимдир доим нимадандир тийиб туриши керак эмас, озгина фикрланг, уялинг ва жамоатчилик одобига риоя қилинг. Кези келса, буни талаб ҳам қилинг!

Ойбек Рустамов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

84 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

110 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

129 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

133 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

296 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

226 09:24 16.08.2022
« Орқага