Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Бу мамлакатлар миллий хавфсизлигига таҳдиддир!” – Эрдоған

2122

Президент Эрдоған Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ахборот вазирларининг 12-йиғилиши иштирокчиларига мурожаат қилди.

Бугунги кунда “рақамли терроризм” нафақат демократия ва жамоат тартибига, балки мамлакатлар миллий хавфсизлигига ҳам аниқ таҳдиддир. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Истанбулда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ахборот вазирларининг 12-йиғилиши иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди. 

“Афсуски, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ёлғон, сохта ва бузиб кўрсатилган маълумотлар туфайли азоб чекмоқда”, — деди Туркия раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, ахборот манбаларининг диверсификацияси ва оммавий ахборот воситаларининг, биринчи навбатда, ижтимоий тармоқларнинг кундалик ҳаётга кўпроқ жалб этилиши кўп фойда келтиради, бироқ айни пайтда катта хавф туғдиради. 

"Ғаразли ахборот, дезинформация бу таҳдидлар орасида биринчи ўринда туради", деб таъкидлади у. 

Туркия раҳбари “сохта хабарлар ва террор ташкилотларини қўллаб-қувватлаш танганинг бир томони бўлса, иккинчи томони исломофобия ва ксенофобия” эканини таъкидлади. 

Давлат раҳбари айрим доиралар томонидан Туркиянинг терроризмга қарши курашини қоралашга уринишларини ҳам танқид қилди. 

“Туркия ИШИД террорчиларига қарши майдонда муваффақиятли курашган ягона давлат бўлишига қарамай, биз ахлоқсиз айбловларга дучор бўлмоқдамиз”, деди у. 

Президент Эрдоған Франциянинг цемент гиганти Lafarge яқинда Суриядаги ИШИД террор ташкилотини қўллаб-қувватлаганликда айбланганини эслатди.  

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у франциялик ҳамкасби Эммануел Макронни ушбу компаниянинг Сурия шимолидаги террорчилик ташкилотларига шериклиги ҳақида огоҳлантирган. 

“Мен бу ҳақда (Франция президенти Эммануел) Макрон билан гаплашдим. Энди Франция парламенти Макрондан Lafarge ҳақидаги ҳисоботни сўради. Айни дамда Lafarge иши Франция кун тартибидаги энг муҳим масалалардан биридир”, деди Эрдоған. 

Дарҳақиқат, Lafarge ҳозирда терроризмни қўллаб-қувватловчи энг йирик тузилмалардан бири сифатида танилган ва компания масъуллари судда айбига иқрор бўлган.

“Бугун бирин-кетин далиллар ва суд ҳукмлари билан кеча бизга туҳмат қилганлар ИШИД билан тижорат қилгани, террорчилар билан савдо қилгани ва уларга миллионлаб евро ўтказгани ҳақидаги фактлар ошкор бўлмоқда”, — дея хулоса қилди у.

Аввалроқ, французларнинг цемент ишлаб чиқарувчи Lafarge компанияси ИШИДга ҳомийлик қилгани, бундан Франция махсус кучлари ва  ҳукумати ҳам хабардор экани, АҚШ суди мазкур компаниянинг жиноятлари бўйича ҳукм чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

395 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

542 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

763 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

598 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1115 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

924 09:15 05.06.2023
« Орқага