Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

1078

«Ўзгидромет» 10 май куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 23–25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20  метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

926 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

584 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1151 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1187 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1968 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1088 09:46 09.06.2023
« Орқага