Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугун КХШТ миссиясининг олдинги гуруҳи Арманистонга келади

654

Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) миссиясининг олдинги гуруҳи 15 сентябрь куни Арманистонга учади, деб хабар берди КХШТ матбуот хизмати.

“Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти миссияси раҳбари, КХШТ Бош котиби Станислав Зас кейинги ҳафтада Арманистон Республикасига жўнаб кетишни режалаштирмоқда”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.  

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Қуролли кучлари билан 13 сентябрда бошланган жанглар натижасида 105 нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини билдирганди.  

Бунгача Озарбайжон томони 12-13 сентябрь кунлари чегарадаги можаро натижасида ҳалок бўлган Арманистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг 100 тагача жасадини Боку бир томонлама тартибда Ереванга топширишга тайёрлигини маълум қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1009 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1075 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

713 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1401 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

734 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1477 15:30 07.06.2023
« Орқага