Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугун Озарбайжонда байрам: Миллий тикланиш куни нишонланмоқда

791

Бугун қардош Озарбайжонда Миллий тикланиш куни нишонланмоқда.

Бу сананинг тарихи 1988 йил 17 ноябрда бошланган «Майдон ҳаракати» билан боғлиқ. 33 йил муқаддам айнан шу куни Озодлик майдонида миллий озодликнинг тикланиши бошланди. Бу ерга тўпланган юз минглаб одамлар Москванинг иккиюзламачи сиёсатига норозилик билдиришди.

«Майдон ҳаракати» Арманистоннинг Озарбайжонга ҳудудий даъволари, Тоғли Қорабоғ арманларининг айирмачилик ҳаракатлари, Арманистонда истиқомат қилган юз минглаб озарбайжонларнинг ўз ерларидан ҳайдаб чиқарилиши муносабати билан вужудга келган.

Халқ Москва ва маҳаллий ҳокимиятлар олиб бораётган сиёсат натижасида юзага келган муаммоларни ҳал қилишни ўз қўлига олишга қарор қилди ва 1988 йил 17 ноябрда Бокунинг марказий майдонида норозилик акциясини бошлади. 17 кун узлуксиз давом этган акция миллионлаб одамларни қамраб олди ва собиқ СССР ҳудудидаги энг йирик норозилик акциясига айланди.

СССР парчаланишини ўрганаётган кўплаб маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар бу жараёнда Озарбайжонда бошланган «Майдон ҳаракати» муҳим роль ўйнаганини қайд этишади.

4 декабрдан 5 декабрга ўтар кечаси совет қўшинлари умумхалқ митингини тарқатиб юборган бўлсада, бу воқеалар миллий озодлик ҳаракати сифатида баҳоланиб, Озарбайжоннинг мустақиллигини қўлга киритишнинг асосий омили сифатида қаралади.

Миллий тикланиш куни давлат байрамидир. Ўтган йилдан буён Озарбайжон ушбу муҳим санани ўзгача иштиёқ ва шодлик билан нишонламоқда. 2020 йил 27 ноябрь куни Озарбайжон Қуролли Кучлари Арманистоннинг навбатдаги провокациясига жавобан босиб олинган Озарбайжон ҳудудларини озод қилиш операциясини бошлади. 44 кун ичида 200 дан ортиқ аҳоли пунктлари, жумладан Фузулий, Жабраил, Зангилон, Губадли ва Шуша шаҳарлари арман босқинидан озод қилинди ва 10 ноябрь куни Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари томонидан баёнот бўйича босиб олинган яна учта туман - Агдам, Қалбажар ва Лочинни Озарбайжонга қайтарилди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев “биз ҳудудий яхлитлигимизни тикладик ва собиқ босиб олинган ҳудудларнинг мақоми ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, деб таъкидлаган эди.

Ватан уруши йилларида Эрон билан чегаранинг 132 километрлик қисми ҳам озод қилинган. Бугун Озарбайжон кучли давлатга айланди ва мамлакатнинг 44 кунлик урушдан сўнг қудрати янги босқичга кўтарилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илҳом Алиев: “Арманистон воқеликни тан олиши ва провокацияларга бормаслиги керак!”

291 14:00 13.08.2022

Лариса Алавердян: Қорабоғдаги арманлар Озарбайжон фуқаролигини олишлари керак

550 19:10 12.08.2022

Боку Арманистонни “яхшиликка чақирмоқда” 

340 20:00 10.08.2022

Кавказ мусулмонлари идораси раҳбари: Озарбайжонда диний камситиш йўқ

422 17:50 08.08.2022

Арманлар бир кунда 10 марта ҳужум қилди – Озарбайжон  

540 14:25 08.08.2022

Алиев Қорабоғдаги вазиятни Оқ уй билан муҳокама қилди. Оқ уй эса Ереван билан...

618 12:00 06.08.2022
« Орқага