Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугун Қирғизистонда парламент сайловлари ўтказилади

424

Қирғизистонда якшанба куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан сукут сақлаш кунида Бишкек кўчаларида сокин муҳит ҳукм сурди. Шанба куни мамлакатда ҳар қандай сайловолди ташвиқоти, сайловчилар билан учрашувлар ва митинглар тақиқланган.

Марказий сайлов комиссиясида ҳам бўлажак овоз беришда юқори фаоллик кутилмаслигини билишмоқда. МСК раиси Нуржан Шайлдабекованинг айтишича, улар сайлов участкаларига сайловчиларнинг 40 фоизга яқини келишини кутмоқда. У буни «чарчоқ» билан изоҳлади - бир йил ичида мамлакатда натижалари оммавий норозилик намойишлари туфайли бекор қилинган парламент ва давлат раҳбари сайловлари ўтказилди. Бироқ сайловчиларнинг иштироки ҳал қилувчи бўлмайди – Қирғизистонда парламент сайловларида мажбурий чегара йўқ.

2005 йилдан бери илк бор Қирғизистон парламентига сайловлар аралаш тизим бўйича ўтказилади: 54 депутат партия рўйхати бўйича, 36 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади. Олий қонун чиқарувчи органдаги депутатлик ўринлари учун 21 та сиёсий партия ва бир мандатли сайлов округларидан 300 га яқин номзодлар кураш олиб бормоқда. Қирғизистон парламентидаги 90 ўрин учун жами 1,3 минг киши даъво қилмоқда. Республикада сайловчилар рўйхатига 3,7 миллиондан сал кўпроқ киши киритилган. Қирғизистон ва ундан ташқарида сайлов куни 2500 га яқин сайлов участкаси очилади.

2020 йилнинг кузида бўлиб ўтган парламент сайловлари кўплаб сайлов қонунчилиги бузилганлиги сабабли МСК томонидан ҳақиқий эмас деб топилган эди. Уларнинг натижаларини тафтиш қилиш оммавий намойишлар ва мамлакатда президент ва ҳукуматнинг ўзгариши билан якунланганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон мусиқачини қийноққа солиш бўйича жиноий иш қўзғатишни талаб қилмоқда

1167 12:45 10.01.2022

Қирғизистон Олмаотада қўлга олинган фуқароси қўйиб юборилишини истаяпти

1080 07:05 10.01.2022

Қирғизистон Қозоғистондан ўз фуқароларини чиқара бошлади

610 14:11 06.01.2022

Қирғизистонда Россиянинг баъзи телеканаллари трансляцияси тўхтатилди

1175 18:05 03.01.2022

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги воқеаларни биргаликда текширишга келишиб олди

513 16:05 28.12.2021

Ўзбекистонга пул ўтказмалари асосан қайси давлатлардан келиши маълум қилинди

1520 11:40 28.12.2021
« Орқага