Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугундан Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги чегара пунктларини очди

1864

Хорижий мамлакатлар билан туристик оқимни тезкор тиклаш мақсадида, Республика комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда:

• Тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат ё паспортга эга бўлмаган тақдирда, республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлиши (электрон QR-код), ёки чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши керак бўлади;

•  Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Қозоғистон фуқаролари ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳаракатланишига доир  вақтинча чекловлар бекор қилинди;

•  Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда. 

Бундан ташқари, хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизмат кўрсатиш мақсадида ТИВнинг Call марказини йўлга қўйишга оид топшириқ берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

128 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

577 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

359 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

387 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1250 20:22 05.07.2022

Илихон

148 20:15 05.07.2022
« Орқага