Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

955

Археология санъати ёдгорликлари, масжид ва мадрасалар, маданий-тарихий иншоотлар ноёб ва қадимий осори-атиқалар, миллий бойлик ва бутун мамлакат фахри ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз эса ўтган асрлардаги бой моддий-маданий меросни асл ҳолида асраб-авайлашдан иборат.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига кўра, моддий маданий мерос объектларида ташқи реклама жойлаштириш тақиқланади. Бу меъёр асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тарихий обидаларни асраб-авайлаш мақсадида мустаҳкамланган.

Маданий-тарихий ёдгорликларни асраб-авайлашга катта зарар етказилган баннерлар, турли ўлчамдаги реклама тахталарини михлаш, симлар билан осиб қўйиш ва бошқа усуллар билан ўрнатиш каби қонунга хилоф ҳаракатларнинг барчаси давлат муҳофазасидаги моддий-маданий меросимиз объектларига зарар етказилишига олиб келади.

Бироқ ЎзР Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида қонунбузарликлар аниқланган. Агентлик томонидан республика бўйича 386 та моддий-маданий мерос объектларида ташқи реклама жойлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилган. Натижалар асосида тарихий обидаларга рухсатсиз реклама жойлаштиришнинг 25 дан ортиқ ҳолати аниқланди.

Энг кўп қоидабузарликлар очиқ осмон остидаги музей сифатида эътироф этилган тарихий Бухоро шаҳрида аниқланган. 1858-1859 йилларда қад ростлаган Иброҳим Охунд мадрасаси (М. Амбар кўчаси, 117) девори бўйлаб бир вақтнинг ўзида матолар ательеси, гўзаллик салони ва маиший техникани таъмирлаш каби бир нечта ташқи эълонлар ўрнатилган.

19-асрда қурилган Сайфиддин карвонсаройида гиламдўзлик мактабининг ташқи рекламаси бор.

Бухоронинг тарихий марказида жойлашган XVI асрга оид (1534-1535) жаҳонга машҳур ёпиқ бозор Тоқи Саррофонда ҳам реклама воситалари ва эълонлар ўрнатилган.

Қайд этиш жоизки, аниқланган қонунбузарликлар тез орада бартараф этилган. Ўрганиш натижаларига кўра, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган субъектлар ва тадбиркорларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, ташқи реклама ўрнатиш тартиби юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Бироқ бу қоидабузарлик яна давом этмайди деб ким кафолат беради? Тарихий меросимизга бундай бефарқлик билан қараётган сохта тадбиркорларни қаттиқроқ жазолаш керак эмасми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистондаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди

1933 16:45 06.01.2022

Самарқанд аэропорти бугундан фаолиятини тиклайди

481 07:58 10.12.2021

Ўзбекистон бензин импортини оширди

812 18:35 05.10.2021

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

695 13:20 05.10.2021

Алвидо, Ватан! Бухоро воқеалари

5748 21:15 25.09.2021
« Орқага