Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бухородаги мадраса ахлатга тўлдирилди

2131

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрининг Бозори Гул кўчасида жойлашган, XIX асрда барпо этилган «Чуқур» мадрасасининг ички қисмида чиқиндилар тўпланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухоро вилоят маданий мерос бошқармасининг матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолатни ўрганиш ва уни бартараф этиш мақсадида бошқарма ходимлари дарҳол ушбу объектга етиб борган ва ҳақиқатан ҳам, Бухоро вилоят маданият бошқармасининг балансида бўлган ушбу объект ичида ҳудуддаги маҳаллий аҳоли томонидан ҳар хил турдаги ахлат ва чиқиндилар ташланганлиги аниқланган.

“Шу куннинг ўзида вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи томонидан объект жойлашган маҳалла, яъни “Мирзо Улуғбек” номидаги 20-сонли маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари ва ҳудуддаги маҳаллий аҳоли вакиллари билан миллий меросимиз ҳисобланган ушбу турдаги объектларни асраш, муҳофаза қилиш ва келажак авлодларга етказиш зарурлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига асосан фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбур эканлиги яна бир бор таъкидланиб ўтилди”, – дейилади Маданий мерос бошқармаси хабарида.

Муаммони бартараф этиш ва унинг қайта такрорланишини олдини олиш бўйича вилоят маданият бошқармаси ва 20-сонли маҳалла фуқаролар йиғинига тақдимномалар киритилиб, далолатнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний чора кўриш мақсадида ваколатли органларга тақдим этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳмаджон Абдусаидов – совет чекистини фош қилган зиёли

1115 17:25 17.01.2023

Бухорода араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берадиган марказ очилди

627 14:25 03.11.2022

Бухорода III «Нақшбандия» туризм фестивали ўтказилади

645 10:55 17.10.2022

“Заковат”да Бухоро диний таълим муассасалари ёшлари куч синашди

666 14:45 23.09.2022

Бухородаги мактабнинг шифти қулаб тушди

536 16:58 19.09.2022

Бухоро инқилоби

1107 13:55 03.09.2022
« Орқага