Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Букмекерлик — тижорат эмас, офат!

4003

Мен букмекерликнинг легаллашишига қаршиман. Буни касбим томондан асосли тарзда тушунтириб бераман:

Халқимизнинг ҳозирги паллада иқтисодий жиҳатдан топаётган даромадлари озлиги сир эмас. Шундай экан, букмекер хизматларига кўпчилик қизиқмайди. Қизиқадиганлар озчиликни ташкил қилади.

Қизиқмасликнинг асосий сабаби:

1. Интернет орқали кўп ҳаракатларни амалга ошириш керак. Бу ноаниқ нарсага, ишончсиз ташкилотга пул тикишдир, шубҳали амалдир.

2. Эркин ва ҳамма ҳам фойдалана олмаслиги.

Футболни ривожлантириш баҳона бўлолмайди. Футболни ривожлантиришни, аввало, яхши ўйнашдан бошлаш керак. Бу спорт турига шундоқ ҳам керагидан ортиқ пул сарфланмоқда, тўғрироғи, совурилмоқда. Натижа йўқ, қимматга тренерлар сотиб олиб, пул ювилмоқда.

Қимор аҳкомлари

«Қимор қонун билан ҳам тақиқланган»

«Борига барака» қонуний томондан ҳам қиморга оид унсурларга эга

Энди бевосита букмекерлик нега фожиа эканини тушунтириб бераман:

1. Юқорида таъкидлаганимдек, одамлар ставка қилишлари учун барьерлар борлиги учун халқ ушланиб турибди. Агар биз бу тўсиқни очиб қўйсак, биринчи ўринда кунини зўрға кўраётган қатлам ўйнашни бошлайди, чунки бошида ютиб олгандан сўнг азартга кириши табиий. Лекин ставкаларда ютгандан кўра ютқазгани кўп бўлади ва албатта ютган ҳам узоқ ўйнаганда ютқазади.

Азартга кирган истеъмолчи топган пулини тикишни бошлайди, оиласини, фарзандларини, рўзғорини ўйламай қўяди, ичишни бошлайди, кунини букмер конторасида ўтказади.

Эътибор беринг, нега қуйи қатлам муккасидан кетади?

2. Қуйи қатлам мукасидан кетишини сабаби, иқтисодий ночорлиги ва тез бойиб кетиш мотивацияси, осон пул деб ўйлашидир.

3. Омил эса, эркинлик берилгандан сўнг букмекерлик компаниялари рекламанинг ҳамма туридан фойдаланиб, ҳамма жойни эгаллаб, аҳолининг миясини бошқара бошлайди.

4. Фирибгарлар пайдо бўлади, уларни "капер"лар дейишади. Улар “биз сизга тез пул топишни ўргатамиз” шаклида тарғибот қилади. Улар психологик бошқарув усулидан (НЛП — нейро-лингвисттическое программирование) фойдаланади.

Бой ҳаёт тарзини кўрсатиш, мен фалонча пул топаяпман, деб ёлғондан таъкидлаш, ижарага иномарка, уйлар ва ҳоказо чиройли суратларни кўз-кўз қилиш билан мақсадга эришмоқчи бўлишади. Ва, албатта, муваффақиятли башоратларни таклиф қилишади: худдики, уларда таҳлилчилар бор ва улар сизга башорат таклиф қилади, аслида эса пулингизга куйган бўласиз.

Энг ачинарлиси, уларни топиш ва қонун томондан жазолаш, исботлаш ҳам жудаям қийин.

Илтимос, футболни ривожлантириш ниқоби остида халқни пароканда қилманглар.

Азико Мадаминов

 

Таҳририят фикри муаллифникидан фарқ қилиши мумкин

 

Таҳририятдан: мазкур масала айни кунларда жудаям долзарб бўлиб турибди. Бир қарашдаёқ букмекерликнинг қимордан фарқ қилмаслигини авом ҳам тушуниб, англаб турибди. Бунга қонунан рухсат берилса, миллат бошига катта фожиалар келиши муқаррар.

Қани миллат зиёлиларининг тепкиси(реакцияси)?!

Қани диний олимларнинг уйғоқлиги, сергаклиги?!

Наҳотки, Бухорийлар, Нақшбандийлар, Термизийлар, Марғинонийлар, Берунийлар юртида қимор ўйинларига расман ижозат берилса?!

Олимлар, зиёлилар, иқтисодчилар, сиёсатчилар!

Барча барчангизга минбаримиз очиқ! Марҳабо!

Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Букмекерлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланди

679 06:25 30.04.2022

«Букмекерлик – қиморнинг энг хатарли кўриниши» 

1040 21:05 20.11.2021

Ўзбекистонда тотализатор сайтларига кириш чекланмоқда

1337 18:05 29.09.2021

Ўзбекистонда букмекерлик идоралари ташкил этилишига муносабат: сўровнома натижалари

2025 19:40 15.01.2020
« Орқага