Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Бундан кейин Исроилни ҳимоя қилиш Ғарбга жуда қимматга тушаверади”

11990

Исроил ўзи кичик давлат бўлгани билан, унинг ортида дунёнинг энг катта қудратли давлатлари туради: АҚШ, Бирлашган Қироллик (Англия), унга атом бомбасини ясаб берган Франция, бутун Ғарб цивилизацияси... 

АҚШ сиёсий элитасида ёзилмаган қоида мавжуд: нима бўлганда ҳам, ҳар қандай жиноят қилганда ҳам, Исроилни муттасил қувватлаш – бу давлатнинг стратегик сиёсати. AIPAC – АҚШдаги ниҳоятда қудратли ташкилот, унинг стратегик вазифаси – Америкадаги бутун ресурслар ва жамоатчи фикрини Исроил манфаатларига йўналтириш, бўйсундириш. 

АҚШдаги икки қудратли партия – Республикачилар ва Демократлар, иккаласи ҳам, ҳар хил тушунтиришлар билан, лекин Исроилни муттасил ва сўссиз қўллаб келишади. Америкада бирон бир салоҳиятли сиёсатчи Исроилни жиноятларига реал ва жиддий эътироз билдира олмайди. Чунки Исроил лоббиси, қудратли ташкилотлар, қудратли шахслар бундай одамни сиёсий саҳнадан олиб ташлашади. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида энг кўп салбий нота (БМТ резолюциялари) олган, Бош Ассамблея норозиликларига сабаб бўлган, аннексия ва босқинчиликда, геноцид ва оммавий одам ўлдиришда айбланган давлат – Исроил. Лекин ҳеч бир давлат уни жиноий жавобгарликка торта олмайди, чунки дунёдаги кучлар нисбати бунга имконият бермайди. 

Кейинги 70 йил ичида, айниқса, ўттиз йил мобайнида, бошқа давлатлар томонидан мусулмонларни геноцид қилиш, бостириш, улар яшаб турган ҳудудлардан мажбурлаб ҳайдаш ва бошқа ғайри инсоний муносабатлар тажрибаси, модели асосида Исроил сиёсати, тажрибаси ва модели туради. 

Мусулмон дунёсидаги кўплаб либераллар Исроил ва Ғарбнинг икки стандартли сиёсати борасида ҳали анча содда ва идеалист бўлиб қолмоқда. Ғарб геосиёсатининг мақсади – исломни цивилизация, сиёсат ва геосиёсат манбаси сифатида глобал ўйиндан чиқариш ҳисобланади. Лекин бунинг уддасидан чиқа олмаслигини улар тушуниб етган. 

Ҳозирча дунёда кучлар нисбати – Исроил фойдасига ишлаяпди. Лекин Исроил – ислом океанининг ўртасидаги кичик бир оролча. У 70 йил давомида ўта даҳшатли жиноятлар қилганини бутун инсоният кўрди. Бу жиноятларни ёпиб, яшириб бўлмайди. 

Минг йиллар давомида, христианлар яҳудийларни муттасил таъқиб қилганида, яҳудийлар айнан мусулмон жамиятларида жон сақладилар: Мағрибдан тортиб Бухорогача, яҳудийлар христиан давлатларидан кўра айнан мусулмонлар орасида омонликда ва хотиржамликда яшадилар. 

Истиқболда, глобаллашувнинг кейинги босқичларида, 1,7 миллиардлик мусулмон дунёсини доимий тутқинда, босимдан ушлаб туриш мутлақ имконсиз бўлган паллада АҚШ ва коллектив Ғарб ўзининг Яқин Шарқдаги сиёсатини, Исроил босқинчилигини қўллаш сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлиши аниқ. 

Бундан кейин Исроилни ҳимоя қилиш, Ғарбга жуда қимматга тушаверади, фундаментал зиддиятлар ошиб бораверади. Лекин ҳали унгача мусулмон дунёси катта зўриқишлар ва ўта жиддий тўқнашувларга учрайди. Натижада янги авлодлар ҳозирги авлодлардан кўра бошқача дунёқарашга эга бўлади. Улар эркинликни ўзларининг миллий, диний ўзликларига қарши қўйишмайди. Аксинча, соддадилликдан воз кечиб, ўз манфаатлари учун, худди ҳозирги АҚШ ва Ғарбдаги каби, сиёсий воситалар орқали курашадилар.

Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин бош вазири Исроилни истилони тўхтатишга чақирди

349 09:00 15.06.2021

«Исроилнинг янги бош вазири аввалгисидан ҳам ёмонроқ»

1149 10:14 14.06.2021

Исроилда Нетаньяҳунинг даври тугади

1055 06:05 14.06.2021

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1275 17:00 12.06.2021

Ғазолик 1 миллион бола кўмакка муҳтож

202 11:20 12.06.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1779 09:35 12.06.2021
« Орқага