Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бундай хайрли ишни юртимизда ҳам ташкил этсак...

5816

Истанбул шаҳрида Айюб Султон жомеъ масжиди бор. Бу ерда пайғамбар алайҳиссалом Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларида олти ой уйларида меҳмон қилган зот – Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг қабрлари бор. 

Шу ерда бир ажиб ҳолатга гувоҳ бўлдим.  

Бир хайрсевар инсон махсус машинада бўғирсоқ пишириб, текинга тарқатяпти. Аллоҳ қабул қилсин...  

Татиб кўрдим, жудаям мазали экан.  

Айтишларича, одамлар буларга эҳсон худойи учун пул тўлар экан. Масалан, минг кишилик тотли бўғирсоқ тарқатиш учун икки минг лира, яъни тахминан 110 доллар миқдорида пул тўлар экан.  

Айни пайтда бир киши савобини вафот этган отасига бағишлаб 5000 кишилик эҳсонга буюртма қилган экан...  


Юқоридаги ҳолатга гувоҳ бўлганимга тахминан бир ойлар бўлди. Бу ҳақда Туркиядаги фаолиятимизни ёритиб борувчи аzon.tr телеграм каналида ҳам маълумот бергандик. Изоҳда кўпчилик бундай хайриялар Туркиянинг кўплаб ҳудудларида ўтказилиши ҳақида ёзганди.

Куни кеча ижодий сафар билан Истанбулга келган ҳамкасбларимиз ҳамроҳлигида Ғозий Усмон пошо тумани марказий масжидига пешин намозини адо этиш учун кирдик. Намоздан сўнг ташқарида яна айни шундай манзарага дуч келдик. Бу ерда ҳам бир юк машинага махсус ускуна ўрнатиб, шириндан шакар бўғирсоқлар текинга тарқатилаётган экан. Одамлар навбат билан келиб, ширинликдан оляпти ва соҳиби эҳсон ҳақига хайрли дуолар қилиб кетяпти.

Ҳамкасбларимиз билан бирга бу ҳолатни кузатар эканмиз, “Нега шундай хайрли ишни ўзимизда қилиш мумкин эмас?” дедик. Устозимиз Мубашшир Аҳмад айтдиларки, бундай шаклда эҳсон қилиш бериё ва айни ўрнига қилинган хайрия бўлади. Юзлаб қорни тўқ кишиларни чақириладиган зиёфат пулига минглаб одамларга, яъни ҳақиқий эгаларига етказиш мумкин. Айнан туркларники каби бўғирсоқ бўлмаса, бошқа (масалан, “перашка”) егулик тайёрлаб улашсак ҳам ёмон бўлмайди. Яна таклиф бўлдики, айни шу хайрияни юртимиздаги олий ва бошқа ўқув юртлари олдида ташкил этсак, деган. Бу гап ҳам ҳаммага маъқул келди.

Аллоҳ насиб этса, мазкур хайрия бўйича иш бошладик. Мазкур хайрли ишга бош қўшишни истаган кишиларни ҳамкорликка таклиф этамиз.

Абдулазиз Муборак,

Azon.uz’нинг Туркиядаги махсус мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

356 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

585 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

806 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

486 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

356 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2492 12:50 30.11.2022
« Орқага