Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

3601

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалда татбиқ этилмай қолган ёки кам татбиқ қилинадиган суннатларидан бири бурунга сувни қаттиқ тортиш хислатидир. 

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда "рўзадор бўлмасанг, бурунга сув тортишда муболаға қил", яъни сувни қаттиқ торт, дейдилар.

Бу хислатни орамизда айрим кишилар қилиб юрган бўлишлари мумкин. Лекин кўпчилик буни бажармасликка ўрганган. Кўпчилик эса бу ҳақда ҳадиси шарифдан тавсия борлигини ҳам билмаса керак.

Дарвоқе, ҳозирги тиббиёт ҳам бундай қилиб бурунга сув тортиш турли бурун, мия, томоқ касалликларининг олдини олишини исботлаган. 

Сиз эса, қадрли биродар, бу ишни Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлари учун қиляпман, деб бажараверинг, ажрингиз улуғ бўлади, қолган тиббий фойдалар ҳам бунинг ортидан келаверади. Пайғамбарга бу пайравлик ортидан, ким билсин, балки бошингизга келиши мумкин бўлган нечта балолардан омонда бўларсиз.

Оллоҳ таоло барчамизга офият берсин.

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобаларнинг Расулуллоҳга муҳаббати шундай эди

1363 19:00 21.04.2021

Ғамлар аришини истасанг...

1605 17:00 10.03.2021

Халқ мулкини ўмарувчилар, эҳтиёт бўлинг!

2152 16:20 09.03.2021

«Икки олам сарвари» 27-қисм

712 12:01 01.03.2021

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

1713 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2980 18:10 01.09.2020
« Орқага