Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бувайда туманида Қуръони карим ва тажвид ўргатиш бошланди

1588

Кеча, 11 октябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида 60 нафар талаба Қуръони карим ва тажвид ўрганишни бошлашди. Шу муносабат билан вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Алишер домла Наимов ва Аҳмадхон домла Низомовлар таълим даргоҳига ташриф буюриб, талабалар билан суҳбатлашдилар ҳамда у ердаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

«Ҳозиргача Фарғона вилоятида Фиқҳ мактаби қошида “Қуръони карим ва тажвид” курси фаолият олиб бораётган бўлиб, унда 60 нафар талаба таҳсил олаётган эди. Эндиликда ушбу кўрсаткич икки баробарга ошди. Бу ҳам бўлса, Аллоҳ таолонинг инъоми, қолаверса, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир», – дейилади Мусулмонлар идораси Фарғона вилояти вакиллигининг хабарида.

Яқин кунларда ушбу таълим даргоҳининг устозлар иштирокида расмий очилиши режалаштирилган.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байден халққа мурожаат қилди

92 09:28 25.05.2022

Саудия Арабистони фуқароларига 16 давлатга чиқишни тақиқлади

131 09:22 25.05.2022

Техас: қуролланган шахс мактабда ўнлаб одамларни ўлдирди

359 08:27 25.05.2022

Самарқанддаги ИИБ ходимларининг «кучи» электрошокердами?

809 00:49 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

155 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

537 21:10 24.05.2022
« Орқага