Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия: ҳукумат Исроилга қарши чоралар кўришга чақирилмоқда

4049

Буюк Британия Мусулмонлар Уюшмаси (МАВ) бугун Буюк Британия ҳукуматини "Қуддусда, хусусан, аҳолиси мажбурий кўчириш натижасида этник жиҳатдан тозаланаётган Шайх Жарраҳ минтақасида яшовчи фаластинликларнинг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлаш учун Исроилга босим ўтказишга чақирди".

Шанба куни чоп этилган матбуот баёнотида ташкилотнинг Исроил давлати томонидан Қуддуснинг фаластинлик аҳолисига қарши қилаётган ваҳшийлик ва зўравонлигидан таъсирлангани билдирилган.

"Сўнгги ҳафталарда Исроил кучлари фаластинликларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишини кучайтирди, уларни уйларидан кўчириб юбориш билан таҳдид қилди, уларнинг масжидларга киришларига тўсқинлик қилди, тинч намойишчиларга ҳужум қилди ва 16 ёшли бегуноҳ болани ўлдирди", — дейилади баёнотда.

"Ушбу жиноятлар дунё бўйлаб 2 миллиард мусулмонлар учун энг муқаддас жойларидан бири бўлган Ал-Ақсо масжидини асоссиз ҳужум қилиниши ва таҳқирланишига олиб келди. Исроил қўшинлари тиня мусулмонларга шовқинли гранаталар, кўз ёши тўкувчи газ ва резина билан қопланган пўлат ўқлардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилган".

"Буюк Британия Исроилни Қуддусда ва айниқса, мажбурий кўчириш оқибатида этник жиҳатдан тозаланаётган шайх Жарраҳ минтақасида яшовчи фаластинликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун босим ўтказиши керак. Буюк Британия Фаластинни босиб олинишидаги ролини ҳисобга олган ҳолда, ҳаракат қилиши лозим. Фаластинликларнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини инкор этиш апартеидга олиб бориш билан баробардир".

МАВ ўз аъзолари, барча мусулмонлар, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларини ўз ҳудудларида уюшиб, сафарбар бўлишга чақирган. “Шунда уларнинг овозлари эшитилиб, ҳукумат Фаластин халқи билан биргаликда Исроил томонидан бу даҳшатли эскалация ва зўравонликка қарши эканлигимизни билсин...", дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия разведкаси коронавирус тарқалишида янги фикр билдирди

2268 10:05 30.05.2021

Британия бош вазири муслималардан узр сўради

1472 09:32 27.05.2021

Буюк Британия мудофаа вазири: Россия – «биринчи рақамли таҳдид»

586 15:25 23.05.2021

Содиқ Хон Лондон мэрияси сайловида ғолиб чиқди

1104 20:40 09.05.2021

"Россия заифлашиб бораётган давлат..." —  Ричард Мур

2203 21:00 27.04.2021
« Орқага