Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия: мусулмон шоири ҳаётига бағишланган спектакль қўйилади

822

Буюк Британиянинг энг сара спектакллари намойиш этиладиган  Қиролликнинг Шекспир театри улуғ шоир Жалолиддин Румий ҳаётига бағишланган спектаклни саҳналаштиришга ҳозирлик кўрмоқда. Ал-Жазиранинг хабар беришича, спектаклни намойиш этишдан мақсад ғарбнинг ислом олами ҳақидаги  фикрларини ўзгартиришдир.

Спектаклда бош ролни асли ливанлик актёр Надим Наман ижро этади. Асар мусиқасини қатарлик бастакор Дана Ал-Фардан басталаган.

Машҳур мусулмон шоирининг ҳаётини саҳнада жонлантириш ғояси пайдо бўлишига унинг сўз ва афоризмлари Ғарб жамиятида кенг тарқалгани, Мадонна каби машҳур эстрада хонандаларининг қўшиқларида қўлланилиши, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг саҳифаларига унинг афоризмларини  жойлашиши сабаб бўлган. 70-йиллар аввалида Румий шеърлари  Америка Қўшма Штатларида энг кўп тарқалган эди. Унинг шеърларини Колеман Баркс таржима қилган. Аммо ўқувчиларнинг кўп қисми у ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас, ҳатто кўпчилик унинг мусулмон бўлганини ҳам билишмайди.

Спектакль муаллифлари ушбу намойиш ҳам Кахлиля Гибриннинг «Синган қанотлар» романи каби муваффақиятни узоқ муддатли пандемиядан сўнг такрорланишига умид қилишмоқда. Улар британиялик томошабинларни Шарқ адабиёти қизиқтира олишига ишониб ҳаракат қилишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ўзгаришларга ягона умид сифатида таъкидланди

2110 23:05 14.01.2022

Буюк Британия Ўзбекистоннинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини тан олади

303 15:30 07.01.2022

Халқаро Имомлар кенгаши Пекин Олимпиадасини бойкот қилишга чақирди

2363 19:05 03.01.2022

Буюк Британия яна бир мустамлакасидан айрилди

1592 11:30 30.11.2021

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

723 13:05 24.11.2021
« Орқага