Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия Туркиядан дрон сотиб олмоқчи

1446

Туркия саноат ва технология вазири Мустафо Варанк CNN телеканалига берган интервьюсида Буюк Британия Туркиянинг Bayraktar ва Anka учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олишни кўриб чиқаётганини айтган.

«Биз уларга вариантларни тақдим этдик. Энди улар қарор қабул қилишлари керак, ҳозир эса улар жиддий ўйламоқда», - деган расмий.

Мустафо Варанк Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес аввалроқ янги урушларда турк учувчисиз учар қурилмаларини “ўйин қоидаларини ўзгартирувчи” деб атаганини эслади. Кейин Британиянинг The Guardian нашри Озарбайжоннинг Қорабоғ можароси зонасида ғалаба қозонишида турк учувчисиз қурилмаларининг ҳал қилувчи ролини таъкидлаган “Озарбайжоннинг ҳарбий муваффақиятидан сўнг Буюк Британия янги дронларга муштоқ” номли мақола чоп этди. 2021 йил январь ойида Варанк “яқин келажакда биз Туркиядан сотиб олинган Bayraktar ва Anka ҳам Европа осмонида учаётганини кўрамиз", деб фикрини билдирган эди.

Мустафо Варанк, Туркия сўнгги йилларда мудофаа даромадларини жиддий равишда оширишга муваффақ бўлганини қайд этган. Унга кўра, 2005 йилда Туркиянинг мудофаа экспорти 340 миллион долларни, 2020 йилда эса 3 миллиард долларни ташкил этди. Ўз навбатида, Туркия экспортчилар ассамблеяси (TIM) 2021 йилнинг биринчи уч чорагида мамлакат мудофаа экспорти 39% - 2,1 миллиард долларга ошгани ҳақида хабар берган. Бу 2020 йилнинг шу давридагидан 1,5 миллиард доллардан кўпдир. 

Сўнгги ойларда Саудия Арабистони, Ироқ, Латвия, Албания ва бошқа мамлакатлардан турк дронларига бўлган қизиқиш кўпайган. Польшага, Қатар, Украина, Туркманистон, Марокаш, Тунис, Саудия Арабистонига учувчисиз учар қурилмалар етказиб берилган. Ироқ, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Эфиопия, Уммон, Нигерия, Литва, Латвия, Венгрия, Босния ва Герцеговина, Албания, Сербия сотиб олишни ўйламоқда ёки шартнома имзолаган.

Турк учувчисиз учар қурилмалари Сурия, Ливия, шунингдек, 2020 йилда Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида ўтказилган ҳарбий операцияларда самарали ишлатилганидан кейин халқаро ҳамжамият эътиборини тортди. Боку томонидан сотиб олинган Bayraktar TB2 самолётлари артиллерия экипажлари билан биргаликда Иккинчи Қорабоғ урушидаги ғалабага катта ҳисса қўшди.

Турк қурилмаларининг афзаллиги уларнинг арзонлиги, ҳар бир қурилманинг нархи бир-икки миллион доллар атрофида эканлигидир. Бундан ташқари, уларнинг жанговар ҳаракатларда кенг қўлланилиши туфайли уларнинг хусусиятлари доимий равишда кўриб чиқилади.

 

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР:

Туркия: ҳарбий дронлар дастурининг асосчиси оламдан ўтди

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

Туркия Украинага Bayraktar TB2 сотишига Россиянинг муносабати қандай бўлади?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лондонда Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирган 8 киши ҳибсга олинди 

257 16:30 05.08.2022

Британияда Пайғамбар алайҳиссалом шарафига парад ўтказилди (фотолавҳа)

699 12:00 03.08.2022

Риши Сунак Хитой бўйича кескин баёнот берди

1058 17:15 26.07.2022

Буюк Британияда “Ҳалол таомлар” фестивали бўлиб ўтади 

341 15:45 23.07.2022

Буюк Британияда рекорд даражадаги жазирама: бунга нималар сабаб бўлмоқда?

950 16:40 19.07.2022

Буюк Британия: Риши Сунак овоз беришнинг учинчи босқичида ғалаба қозонди

997 11:28 19.07.2022
« Орқага