Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

«Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!»

2840

(Эски, аммо мен учун дарди ҳануз унитилмаган шеър)

Бир жинсли никоҳни ҳалол деган юртсан,
Дунё олма бўлса сен ундаги қуртсан.
Муҳаммадни масхаралаган манқуртсан,
Алам қиларкан, шер устидан кулса қўй
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Черковингга аёллардан бошқа бормас,
Муслимларнинг масжидлари бундай хормас.
Фитна-фасодингга дунё аҳли зормас
Мусулмоннинг азасими сен учун тўй?
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Қаҳрамонинг Наполеонми русдан мағлуб?
Қилар ишинг иблисларга бўлди маҳбуб
Боланг Кусто ҳам мўминликка-ку мансуб
Истасанг шеъримни миллатчиликка йўй,
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Кел, мен билан баҳс бойлашгин ҳаддинг сиғса,
Олтмиш уч миллиондан зиёд халқинг йиғса,
Пайғамбаримдек қўшолмас динга ҳисса!
Муҳаммад алайҳиссаломдир энг хушрўй
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Шир яланғоч Брижит Бардога боқиб
Онгинг чириб кетмишмидир ёхуд оқиб?
Жанна Д‘аркни гулханларда ёқиб ёқиб
Энди онгингда бердими ўзгариш рўй?
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Хақ йўлида қўрқоқларча жим бўлибсан,
Шайтон оёқ ости қилган чим бўлибсан,
Пайғамбарга тош отгани ким бўлибсан?
Мушк анбарим Chanel 5 бешингдандир хушбўй
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Масхаралаб расм чизган қўлинг чириб,
Эй француз жаҳаннамга боргунг кириб.
То унча яшаб турчи итдек хуриб,
Қилмишларинг ҳақинда сур озгина ўй
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Ярамайсан ҳалол баҳснинг жангига ҳам,
Қора юқмиш рости қалбинг рангига ҳам,
Пайғамбарим оёғининг чангига ҳам,
Арзимассан ҳар қанча бўлма Художўй
Франция, Пайғамбаримизни тинч қўй!
Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!

Абдураҳмон МЕШАЯН

2015

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пайғамбар алайҳиссаломга карикатура чизган Ларс Вилкс даҳшатли ўлим топди

9557 07:35 04.10.2021

Германия: исломофоб карикатуралар намойиши тақиқланди

788 18:10 14.08.2021

Пайғамбар алайҳиссаломни таҳқирлаб карикатура чизган рассом ўлди

8582 11:29 19.07.2021

«Франция исломи» — Франция мусулмонларини бошқариш воситасими?

1913 10:30 10.05.2021

Самуэл Пати иши: қотилликка туртки берган ёлғон

2086 09:50 10.03.2021

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

3440 11:05 21.11.2020
« Орқага