Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чеченистон раҳбариятидан ҳамдардлик

1236

Куни кеча муфтийс Усмонхон Алимов ҳазратлари вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 
Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, мамлакат бош муфтийси вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди. 

Қодиров муфтийнинг ўлими ҳақидаги хабарни қайғу ҳисси билан қабул қилган. Ҳамда Шайх Усмонхон Aлимов Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳмад Ҳожи Қодировнинг яқин дўсти бўлганини қайд этган.

«Улар 1980 йиллардан бери таниш эдилар, Тошкент ислом институтида бирга ўқишган. Мен ҳам Усмонхон Aлимов билан кўп марта учрашганман. Биз нафақат Грознийда, балки Ўзбекистонда ҳам кўришганмиз. Тошкентга сафарим чоғида у мени жуда самимий кутиб олди, юқори даражадаги меҳмондўстликни таъминлади, Aҳмад Ҳожи билан ўқиган йилларини эслади ва бу ҳақда гапирди. У жуда доно, тақводор ва камтар одам эди», — деган у.

Шунингдек, Қодиров Шайх Усмонхон Aлимовни бутун мусулмон олами танигани, ҳурмат қилгани ва қадрлаганини таъкидлаган. 

«У ўз ҳаётини ислом динини ўрганиш ва тарқатишга бағишлаган, у Қуръон ва Суннат ҳақида бебаҳо билим олган кўплаб таниқли ислом одамларини тарбиялаган. 2006 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси вазифасида фаолият олиб борган. Шайх ваъзларида ҳар доим яхшиликка чақириб, ҳаромдан эҳтиёт бўлишни айтган. Шу кунларда бизнинг қалбимиз қардош Ўзбекистон халқи билан. Ўзбекистоннинг муҳтарам Президенти Шавкат Мирзиёевга, Шайх Усмонхон Aлимовнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман! Aллоҳ таоло биродаримизга раҳм қилсин!», — деган Чеченистон раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров юксак медал билан тақдирланди

588 16:15 26.11.2021

Муфтий Нуриддин домла Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрди

516 10:38 25.11.2021

Сурия муфтийсиз қолди

1868 10:20 17.11.2021

«Масжид маънавият, маърифат масканига айланиши керак» –муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

530 13:12 16.11.2021

Халқаро Қуръон мусобақаси совриндорига контракт пули тўлаб берилади

649 13:09 02.11.2021

Муфтий ҳазрат: «Биз Қуръонга бўлган муҳаббатни, садоқатни кучайтиришимиз керак...»

919 12:58 02.11.2021
« Орқага