Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чегарада вазият кескинлашса, Тожикистонга ёрдам кўрсатилади

1765

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар бир овоздан Афғонистон билан чегарада вазият кескинлашса, Тожикистонга ёрдам беришади.

Бу ҳақда КХШТ Бош котиби Станислав Зась Мудофаа вазирлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва КХШТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилган. У Афғонистондаги вазият КХШТни алоҳида ташвишга солаётганини таъкидлади.

«КХШТга аъзо барча давлатлар бир овоздан ва умумий позицияни яна бир бор тасдиқладилар. КХШТнинг жанубий чегараларида вазият кескинлашган тақдирда, Тожикистонга барча зарур ҳарбий ва дипломатик ёрдам кўрсатилади», - деган Зась.

Шунингдек, КХШТ жаҳон ҳамжамиятини афғонистонликларга гуманитар ёрдамни кенгайтиришга чақиради. «КХШТ мамлакатларининг қўшма баёнотида жаҳон ҳамжамияти афғон аҳолисига жуда муҳтож бўлган гуманитар ёрдамни кенгайтиришга чақирилади», деб таъкидлаган Зась.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1077 09:46 09.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1484 15:35 08.06.2023

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

1962 20:14 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

1845 16:28 05.06.2023

Сурия лагерларидан 100 дан ортиқ аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилди

1703 15:45 23.05.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

2522 20:40 25.03.2023
« Орқага