Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Черков нега Ерни олам маркази дея даъво қилган?

1097

Қуёш тизимини тадқиқ қилган ва гелиоцентрик назарияни биринчи марта тақдим этган астроном самослик Аристарх эди. У милоддан аввалги 270 йилда вафот этган. Бироқ, Аристархнинг қуёшни марказда эканлиги ва унинг атрофида Ер айланиши ҳақидаги назария ўша даврларда машҳур бўлмаган.

Астрономияда милодий II аср Птолемей даври бўлиб муҳрланган. Птолемей тақдим этган назарияга кўра, Ернинг атрофида Қуёш ва Ой айланиб туради, сайёрамиз бутун коинотдаги ҳаракатланаётган юлдуз ва сайёралар учун марказдир. Кейинги асрларга келиб эса Коперник, Галилей ва Кеплер томонидан олиб борилган тадқиқотлар Птолемей назарияси ёлғон эканлигини исботлади. Аммо Ернинг думалоқ эканлиги ва сув тошқини сабаблари ҳақидаги ҳақиқатга энг яқин тушунчалар Европага биринчи бўлиб мусулмон олимлар томонидан ўтган.

Милодий даврларда ўлкан кучга эга бўлган насронийлар Птолемейнинг коинот ҳақидаги назариясини ҳимоя қилиб чиқишди. Аристархнинг гелиоцентрик назарияси устидан эса зулмат пардасини тортди. Ер коинот маркази, дея талқин қилинган хато тушунча узоқ вақт давомида ҳукмрон бўлиб қолди, бунга сабаб астрономик назарияни муқаддас деб ҳисоблашдир. Христианлар Ерни Исо алайҳиссалом туғилган жой бўлгани сабаб муқаддас эканлигига ишонишган. Шу ишонч сабабли улар ўзларининг диний эътиқодларига мос равишда бутун олам муқаддас шар – Ер атрофида айланади, деган хулосага келишган. Ернинг муқаддаслиги ҳақидаги ғоя масиҳийларни ҳар қандай тадқиқот ва астрономик изланишлардан тўсди.

Юқоридаги назарияга қарши илк куртаклар ХV аср охирида шакллана бошлади. 1495 йилда Коперник Ер коинотнинг маркази эмас, деган хулосага келди. Астрономик тадқиқотларга бағишланган узоқ муддатли изланишлардан сўнг у сайёралар Қуёш атрофида айланади, деган фикрга тўхталди, бироқ черков қаршиликларидан ҳадиксираб, бу янгиликни 1543 йилгача маълум қилишдан тийилди.

Мусулмонлар эса, муқаддас бўлмаган нарсани муқаддас деб билишнинг оқибатларидан азият чекмаган. Улар илмий қизиқиш билан боғлиқ масалаларда очиқ фикр ва соф академик тарзда мулоҳаза юритиш имкониятига эга эдилар. Мусулмонлар гелиоцентрик назария янада оқилона эканлигини аниқлаганларида, уни ҳеч иккиланмасдан қабул қилишди.

Испания мусулмонлари ҳиссаси қўшилган фанларда юқори мукаммалликдаги ютуқларга эришилди. Дарҳақиқат, илм-фан соҳада уларнинг муваффақиятлари тарихда тенги йўқ эди. Улар астрономия, математика, физика, кимё, тиббиёт ва бошқа соҳаларда илдиз вазифасини ўташди.

Испан мусулмонлари ҳақида америкалик ёзувчи Макналл Бернс: "Аристотелни ҳурмат қилишларига қарамай, улар Ер олам маркази эканлиги ҳақидаги тушунчасини танқид қилишдан истиҳола қилишмади ва улар Ернинг ўз ўқи ҳамда Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини тан олдилар”, дейди.

Мусулмонларнинг қуёш системаси фаолияти ҳақида тўғри фаразга келишларининг сабаби Исломни инсоннинг ақлий тараққиётига тўсиқ бўлувчи шартли тафаккур деворларини бузиб ташлашидир. Сунъий тўсиқ йўлдан чиқиши биланоқ, инсоний тафаккур карвони ўз йўлида шу пайтгача тасаввур қилиб бўлмайдиган тезликда ҳаракатлана бошлади. Шундай қилиб, Ислом ниҳоят бизни ҳозирги асрнинг ажойиб илмий ютуқларига олиб келди.

Милодий 830 йилда Ҳорун ар-Рашид Бағдодда ўзининг машҳур «Байт ул-Ҳикма» академияси, кутубхона, таржима бюросини ҳамда астрономик расадхонани ташкил қилди. Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Ал-Маъмун астрономлар ёрдамида Ер даражасининг узунлигини ўлчаш ишларини амалга оширди. Мақсад Ернинг ўлчамини аниқлаб, уни  думалоқ эканлигини исботлаш эди. Фурот дарёсининг шимолидаги Синжор дашти ва Палмира яқинида ўтказилган меридиан даражасининг узунлиги 562 араб милини ташкил этиб, бу жуда аниқ натижа бўлган. Аммо бу ўша жойдаги даражанинг ҳақиқий узунлигидан тахминан 2877 фут ошиб кетганини аниқлашган, бу  - ернинг текис эмаслигига далил бўлган.

Ўша пайтларда мусулмонлар илм-фан соҳасида бошқа халқлардан анча олдинлаб кетган эди. Испанияда халқ мусулмон мунажжимлари қолдириб кетган устурлобларни черков минораларига худди соатдек ўрнатиб қўйишган, чунки улар устурлоб нима эканлиги ва ундан қандай фойдаланишни билишмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

632 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

272 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

463 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

878 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

657 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1436 17:20 02.02.2023
« Орқага