Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

1414

Рим папаси Фанциск черковлардаги жинсий тажовузларни ошкор қилишга қўшган ҳиссаси учун журналистларга миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради «Евроньюс». 

Ватиканда узоқ йиллар ишлаган икки журналист учун ўтказилган тадбирда нутқ сўзлаган папа Франциск журналистлик касбини мақтади. «Черковда нима нотўғри эканлигини бизга айтдингиз, улар гиламнинг тагига супуриб ташланишига тўсқинлик қилишга кўмаклашганингиз ва қурбонларнинг овози бўлганингиз учун сизларга миннатдорчилик билдираман», – деди католиклар етакчиси. 

Черковдаги педофилия ҳолатлари ҳақида илк бор АҚШнинг The Boston Globe газетаси 2002 йилда ёзиб чиққан эди. Газетада босилган мақолаларда зўравонликка учраган болалар ҳақида ҳикоя қилинди ва черков раҳбарияти жинсий тажовузларни кўрмаганликка олиб келгани таъкидланди. 

Шундан кейин педофилия ҳолатлари бошқа мамлакатлардаги черковларда ҳам тарқалгани маълум бўлди. Хусусан, жорий йил октябрида Францияда эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, мамлакатдаги черковларда 70 йил ичида 200 мингдан зиёд бола жинсий зўравонлик қурбони бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонлар черковдаги ёнғиндан кейин насронийларга ёрдам бермоқда

405 09:26 30.08.2022

Мисрда черковдаги ёнғин сабаби маълум қилинди

530 12:50 19.08.2022

Муҳаммад Салоҳ яна бир хайрия ишини амалга оширди

1087 05:22 17.08.2022

Мисрдаги черковда юз берган ёнғинда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди

367 12:50 15.08.2022

Патриарх Кирилл мусулмонлар билан муносабатлар ҳақида гапирди

917 18:40 27.07.2022

2 нафар блогер “черков иши” туфайли 15 суткага қамалди

1815 19:40 23.07.2022
« Орқага