Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чикаго чеккасида отишма юз берди

273

Бунинг оқибатида салкам 40 киши жабрланган. 

Чикаго чеккасида Хайленд-паркда Мустақиллик байрами парадида номаълум шахс одамларга қарата ўт очган ва 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шунингдек, 30 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.

BBC хабарига кўра, воқеа жойидан милтиқ топилган.  

Полиция ходимлари отишма содир бўлган жойга етиб келган ва ҳудудни ўраб олинган. Парад бошланганига 10 дақиқа  бўланида фуқароларга қарата бир неча ўқ узилган. Шундан сўнг парат тўхтатилган. 

«Бирин-кетин 20-25 та ўқ овозини эшитдим. Бу тўппонча ёки милтиқ бўлиши мумкин», — деган маҳаллий фуқаро Майлз Заремски Chicago Sun-Times нашрига. 

Воқеа содир бўлгач, Хайленд-парк мэри парад бекор қилинганини айтиб, одамлардан хавфсиз жойга ўтишини сўраган. 

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, отишмада гумонланувчи сифатида 22 ёшли Роберт Кримо III қўлга олинган.

Ижтимоий тармоқларда воқеа жойига кўп сонли полиция ходимлари ва тез ёрдам машинаси жўнатилгани акс этган суратлар чоп этилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

78 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

218 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

264 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

207 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага