Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Чўл шамоли йиғлаган кун

1762

1960-1966 йилларда Франция Жазоир Саҳрои Кабирида 17 та бомба портлатди. Унинг ҳалокатли оқибатлари қўшни Ливияда бугун ҳам сезилиб туради

"Гапиришга тилим ожиз, сўз тополмайман. Дадам саҳро шамоли йиғлаган куни вафот этди ва унинг йўқлиги ҳамон қалбимни тирнаб келади, баланд овоз каби, фарёд каби титрайди ".

Обид Алфиторий ҳозир 64 ёшда. Аммо у ҳамон отасининг ўлими ва унинг вафотига сабаб бўлган воқеаларни яхши эслайди.

Алфиторий Ливиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, асосан чўл минтақаси бўлган Феззан шаҳридан. Айнан шу ерда, Саҳрои Кабирнинг қучоғида, у 1960 йилда отасининг кўр бўлиб қолишидан тортиб, бир неча йил ўтиб вафот этишигача бўлган давр тасвирланган “Чўл фарёди” китоби учун 20 йил давомида материал тўплаган.

Сабҳа университети фалсафа профессори Middle Eats Eye нашрига ал-Зигандаги уйида берган интервьюсида унинг болалиги оғир ўтгани, мураккаб шароитларда омон қолиш учун курашгани ва отасининг кўрлиги уни таъқиб қилганини эслади.

Кейинчалик Алфиторий отасининг бу аҳволга тушишига нима сабаб бўлганини ва отаси каби жабр кўрганлар оз эмаслигини аниқлади.

1960 йилда Фаззаннинг кўплаб аҳолиси нафас олиш касалликлари ва офталмия билан оғриган. Ўша пайтда ўткир кўз инфекцияси шунчалик кенг тарқалган эдики, мазкур йилга мамлакат бўйлаб "офталмия йили" деб ном берилди.

Ундан кейин “Чечак йили”, “Сариқ шамол йили”, “Кемирувчилар йили” келди. Фаззан аҳолиси саратон билан тез-тез касаллана бошладилар. Кислота ёмғирлари ёғди, замин чексиз азоб чекди. Ўшанда нималар содир бўлган эди?

Саҳрои Кабирдаги портлашлар

1960 йил 13 февралда Франция Жазоир жанубидаги воҳа-шаҳар Режианада биринчи ядровий синовини ўтказди. Шимолий Африка давлатининг мустақиллик учун кураши 1954 йилдан бери давом этар ва Франция президенти Шарль де Голл бутун дунёга Франция ҳарбий қудратда етакчи эканини кўрсатишга ҳаракат қиларди.

Шу мақсадда, уч рангли байроқнинг кўк ранги ва Саҳрои Кабирдаги кичик чўл ҳайвони — Gerboise Bleue номини олган биринчи француз атом бомбаси Жазоир чўлида портлатилди. Натижада, Хиросимага Америка бомбаси ташланган вақтга қараганда тўрт баробар кўп энергия ажралиб чиқди.

Бир неча ой ўтгач, Совет раҳбари Никита Хрушчев Францияда расмий ташриф билан бўлганида, Саҳрои Кабирда иккинчи француз бомбаси портлатилди.

Жазоир мустақилликка эришганидан тўрт йил ўтгач, 1960-1966 йиллар оралиғида Франция Саҳрои Кабирда 17 та бомба, шу жумладан, Реггиана яқинидаги атмосферада 4 та бомба портлатди. Синов жараёнларининг гувоҳлари ҳодисани умрларида кўрган энг шафқатсиз ҳодиса сифатида эслаб қолишди.

Франция парламентининг ҳисоботига кўра, Жазоир Саҳрои Кабиридаги тўртта ер ости портлаши "тўлиқ назорат қилинмаган ёки тўхтатилмаган".

Улардан энг машҳури Берил ҳодисаси бўлиб, унинг натижасида тўққиз аскар ва бир нечта маҳаллий туарег аҳолиси радиоактивлик таъсиридан заҳарланди. 

Франциянинг Жазоирдаги ядровий синов дастурининг оқибатлари дарҳол ўз таъсирини кўрсатган ва давом этмоқда.

1960 йилдаги биринчи портлашдан сўнг юзага келган радиоактив ёғинлар Британия мустамлакаси сифатида сўнгги кунларини яшаётган ва кечагина мустақил бўлган Гана ва Нигерия ҳудудига ёғди.

2014 йилда Le Parisien томонидан келтирилган Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатлари ҳукумат даъво қилганидан кўра каттароқ ҳудудлар зарарланганини кўрсатди.

Аслида, Париж даъво қилганидан фарқли ўлароқ, биринчи бомбанинг радиациясининг ўзи Жазоирдан Ливияга, Мавритания ва Малидан Нигериягача чўзилган ҳудудни қамраб олган. Таъсир ҳатто шимолий Испания ва Италияга ҳам етиб борган.

Франциянинг Жазоирдаги ядро синовлари

Франция ҳарбий харитасига кўра, жанубий Ливия минтақаси, хусусан, Фаззанга қаттиқ зарба берилган. Ғарбий шамоллар ядровий булутни Жазоирдаги Эккердаги синов майдонларидан Фаззанга олиб борди.

Бир қум донаси радиацияни тахминан 24 000 йил давомида сақлайди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, французлар чўл аҳолисининг энг муҳим талабларидан бири — ҳудудни ер юзасидаги қолдиқлардан тозалаш ва ядровий чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ҳудудларни топишни бутунлай эътиборсиз қолдирган.

“Занглаган” осмон остида

2021 йил февраль ойида Саҳрои Кабир қумлари Жазоирдан Ўрта ер денгизи бўйлаб тарқалди. Осмон тўқ сариқ рангга кирди. Қум ғайриоддий даражада юқори радиацияни ўз ичига олган эди.

Жазоирда, синов майдончалари яқинида, йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳаллий аҳоли кўплаб саратон турларидан ташқари, наслдан-наслга ўтадиган туғма нуқсонлар ва жиддий касалликлардан азоб чекмоқда. 

Оран университетининг ядро физикаси профессори, 2021 йилда вафот этган жазоирлик Абдулқадим ал-Абудийнинг сўзларига кўра, 27 мингдан 60 минггача жазоирлик аҳоли радиациядан зарар кўрган.

Чет элда, Саҳрои КабирнингЛивиядаги ҳудудида, француз ядровий синовларининг таъсири камроқ кузатилган. Синовлар натижаларини ўрганаётган тадқиқотчилар турли хил тўсиқларга дуч келишди, Франция, Ливия ва Жазоир расмийлари терговларни тўсиб қўйиш учун масъул этиб тайинлаб қўйилди.

Маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ва МЕЕ нашри томонидан тақдим этилган расмий маълумотлар шуни кўрсатадики, Фаззан шаҳридаги минглаб одамлар ҳам 1960 йилларда ўтказилган француз синовларидан азият чекмоқда.

"Фаззан аҳолисига синовлар натижасида етказилган зарарни текшириш ва ҳисоблаш шарт", деди Вади Атбо қишлоғида яшовчи 55 ёшли ўқитувчи Муҳаммад Солиҳ МЕЕ нашрига берган интервюсида. Унинг қўшимча қилишича 1960 йил ҳам "Сюрпризлар йили" номи билан танилган ва ўша йили саноқсиз инсонлар, бутун бошли оилалар қирилиб кетган.

“Вазият узоқ вақтдан бери давом этмоқда ва шу кунгача назоратдан чиқиб кетган. Одамлар ҳануз азоб чекмоқда", дея қўшимча қилди у.

Ғадва қишлоғида яшовчи 70 ёшли фермер Саад Жаброилнниг  айтишича, кислотали ёмғир 1960 йилда ёғиб, туялар нобуд бўлган ва бутун оилалар хасталаниб ҳалок бўлган.

Қурбонлардан бири Жаброил бува бўлиб, иситмаси кўтарилиб, икки кундан кейин вафот этган. "Мен бола эдим, лекин ўша азобли дақиқаларни ҳали ҳам эслайман", деди Саад МЕЕ нашрига берган интервьюсида.

"Оғриқ шу кунгача давом этмоқда", деди яна бир ўша портлашдан дабр кўрган Фаззанлик Муҳаммад Наср МЕЕ нашрига. "Фаззанда сабаблари номаълум бўлган саратон билан касалланган юзлаб одамлар ҳали ҳам учрайди. Саратонсиз дафн этилмаган кун йўқ, ҳар куни шу касал билан одамлар ҳалок бўлишади", дея қўшимча қилди жабрланувчи.

Наср ядровий синовлардан сўнг кейинги авлодларда туғилишнинг пастлиги ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу қисман кучли ёмғирлар танқислиги туфайли Фаззанда ер ости сувларининг ягона манбаи, манба эса кўмилган ядро чиқиндилари ҳақидаги фаразни тасдиқловчи "Жазоир чўли” эканлиги билан боғлиқ.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, синовлар ер ости сувларининг ифлосланишига ва у ерда радиоактивлик пайдо бўлишига олиб келди.

Саратонга қарши Ливия иттифоқи жанубда касалланганлар сони юқори эканини айтди. Айниқса, ўпка саратони жуда кўп учрайди. 

Маслаҳатчи онколог Умар Алининг МЕЕ нашрига айтишича, Ливияда саратон касалига чалинганлар сони бўйича аниқ статистик маълумотлар мавжуд бўлмаса-да, бу рақам жуда катта. "Бунинг сабаби - сув ва ҳавонинг ядровий портлашлар натижасида ифлосланиши", деди у.

Тақдирнинг шафқатсиз бурилишлари

Обид Алфиторийи ўз китобини тадқиқ қилар экан, ёзма ва оғзаки хотираларни тўплашга, айниқса қарияларга мурожаат қилишга ва профессор ал-Абудий билан кўпроқ суҳбат қилишга интилди. Ал-Абудий ҳам ядровий портлашларнинг узоқ муддатли оқибатлари, жумладан, ўсмалар, туғма нуқсонлар ва воқеага аорқадор бошқа ҳотиралар ёзган шахс ҳисобланади.

Тақдирнинг шафқатсиз бурилишида, Фаззан аҳолиси тортган зулмни расмийлаштириш учун жуда кўп иш қилган ва отасининг ядровий синовда ўлганини ўз кўзли билан кўрган Алфиторийи энди саратон касаллигидан азият чекмоқда.

Бу ҳақда у интервью бераётган вақтда кўзда ёш билан гапириб берди:

“Кечагина отамнинг кўзлари кўрмай қолган эди, бу менга катта қийинчилик туғдирган. Бугун ҳам худди шу каби дард бошқа ерга кўчиб ўтишимга тўсқинлик қилди, келажак авлодни қанчалар ёмон кунлар кутмоқда?”

Суҳбат якунида Алфиторийи суюкли отаси ҳақидаги фикрларини, ундан қолган хотираларини сўзлаб берди. "Отамдан қолган хотиралар шу каби тиниқ ва илиқки, ҳали ҳам танамни ва руҳиятимни иситиб туради", деди у МЕЕ билан бўлиб ўтган суҳбатда.

"Ва мен ҳали ҳам ухлашдан олдин қандай кайфиятда бўлсам ҳам, тонг ва шом оралиғида кўзларимни юмиб, у билан гаплашаман. Шундай нарсалар борки, биз фақат қоронғуда кўра оламиз. Унинг хотираси ва овози, ўлим тўшагида ётгандаги сўнгги сўзлари, хайрлашув лаҳзаси,ҳалигача қулоқларим тагида шивирлаб туради. Отадан айрилиш қанчалик оғир...”

Абдулқодир Маҳмуд тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний идора “Жума табриги ва диний маърузаларни тарқатиш”га муносабат билдирди  

376 12:04 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

121 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

293 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2857 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3379 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1659 22:17 28.05.2023
« Орқага