Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

COVID-19 бир неча йилдан сўнг қандай ўзгаради? – мутахассис фикри

1236

Бир неча йил ичида COVID-19 оддий шамоллашга айланиши мумкин, ҳатто антитаналар  бўлса ҳам, одамлар уни енгил шаклда юқтиришади, деган РИА Новости билан суҳбатда Женева университети касалхонаси юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш хизмати раҳбари, қўллар учун антисептик воситаси кашфиётчиси Дидье Питте. 


Унинг эслатишича, дунёда юқумли коронавируснинг бир қанча турлари бор, лекин уларга қарши иммунитет болаликдан пайдо бўлади.
"20 ёшга тўлганимизда, ҳаммамизда бу тўрт турли вирусга антитаналар бўлади... Аммо бизда бу вирусларга иммунитет бўлса ҳам, вақти -вақти билан шамоллаш бўлиб туради... COVID-19 ҳам худди шу коронавируслар билан бир хилда бўлиши эҳтимолга яқин. Яъни, 5 ёки 10 йил ичида аҳолининг 100% ёки эҳтимол 99% коронавирусга қарши антитаналарга эга бўлади, аммо улар барибир коронавируснинг енгил шаклида касал бўлаверадилар. Бу шамоллашга ўхшаган бўлади ", деган у. 
Питте таъкидлаганидек, агар ҳозирда дунёда вакциналар яратилмаганда, коронавирусга қарши иммунитетни ривожлантириш учун 6 дан 10 гача инфекция тўлқинлари керак бўлар эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайяпти” – ЖССТ

230 12:00 22.09.2021

Пандемия охиргисими?

1240 19:50 18.09.2021

«Вакцинадан сўнг йўтал пайдо бўлди» – шифокор изоҳи

1018 20:55 17.09.2021

«Спутник V» вакцинасини тасдиқлаш жараёни тўхтатилди

1092 14:00 17.09.2021

Вирус фақат биринчи курс талабасига юқадими?

972 07:05 17.09.2021

Йил охиригача дунё аҳолисини эмлаш мумкинлиги айтилди. Бу қанчалик ҳақиқат?

324 11:45 15.09.2021
« Орқага