Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Дамас»да тўрт киши уриб кетилгани ҳақида маълумот берилди

984

Кеча, 2 октябрь куни тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида «Дамас» ҳайдовчиси 4 нафар мактаб ўқувчисини босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати бу ҳақда маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 2 октябрь куни тахминан соат 15:00 да Янгиҳаёт тумани Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган А. исмли фуқаро ишончнома асосида «Дамас» русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни бажара олмасдан йўл четида турган вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган ҳамда бир «Нехиа» автомобилига урилган.

Фалокат оқибатида пиёдалар – 10-синф ўқувчилари бўлган уч нафар ўсмир турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Иккала автомобиль ҳайдовчилар ҳам шифохонага олиб борилган.

Яна бир пиёда – 10-синф ўқувчиси 2004 йилда туғилган ўсмир ЙТҲ оқибатида етган жароҳатлари туфайли шифохонага етказиш давомида ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Шу ўринда тобора кўпайиб бораётган йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатида фуқароларнинг майиб бўлаётгани, айримларининг ҳаёт билан видолашаётганини айтиб ўтиш лозим. Ҳайдовчиларнинг бепарволиги, малакасизлиги бир томонда бўлса, йўловчиларнинг ўз ҳаётига бефарқ бўлиб, йўллардан ўтиш қоидаларига риоя қилмаётгани ҳам кўплаб фалокатларни келтириб чиқармоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вилоятларда йўловчи ташиш учун «Дамас» автомобилларидан воз кечилади

4294 09:59 06.01.2022
« Орқага