Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дамашқ Исроилни авиаҳужумларда айблади

971

Исроил авиацияси Суриянинг ҳаво маконига бостириб кирган ва мамлакат шимолидаги Ҳалаб вилоятидаги бир қатор ҳарбий объектларга зарба берган. Бу ҳақда Суриянинг расмий SANA агентлиги хабар тарқатди.

5 майга ўтар кечаси Исроил авиацияси Ҳалабнинг жануби-шарқидаги Сифир туманида жойлашган ва ҳарбий мақсадларда фойдаланилган илмий-тадқиқот марказига зарба берган. Ҳужум Сурия осмонидан туриб амалга оширилган. 

«Душман авиацияси Сифир туманидаги ҳарбий омборларга ҳужум қилди. Бизнинг ҳаво мудофааси тизимларимиз ҳужумни қайтарди. Етказилган зарар ҳисобланмоқда”, – дейилади хабарда.  

Сифир туманида Сурияни мудофаа вазирлигининг қурол заводлари, ҳукумат қўшинлари ва эронлик ёлланма жангчилар жойлашган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурияликлар келажакни сақлаб қолиш учун бирлаша олади 

380 14:00 20.09.2022

БМТ Сурияда тарқалган вабодан хавотирда

460 16:50 18.09.2022

Исроил Суриядаги аэропортга ҳужум уюштиргани айтилмоқда

510 15:50 17.09.2022

БМТ: Сурия аҳолиси уруш оқибатларидан азият чекмоқда

736 13:45 15.09.2022

Ливан бош вазири БМТни суриялик қочқинларга ёрдам беришга чақирди

190 18:35 09.09.2022

Россия ҳарбийлари 5 нафар сурияликнинг ҳаётига зомин бўлди

440 07:50 09.09.2022
« Орқага