Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Дарра урилган, аммо ҳақ йўлидан қайтмаган имом

2422

Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ ал-Бағдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар.

Насаблари Иброҳим алайҳиссаломгача бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига Аднонда қўшилади. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ота-оналари асли Туркманистоннинг Марв шаҳридан бўлиб, кейинроқ Бағдодга кўчиб келишади ва Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 164 йили Бағдодда дунёга келадилар.

Бу зотнинг ёшлик пайтларида оталари вафот этадилар. Улғайгач, аввалига қозихонада Абу Юсуфдан қозиликни ўргандилар. Кейинчалик ҳадис эшитишни хуш кўриб, ҳадис жамлашга киришдилар. Биринчи ҳадисни ҳижратнинг 179 йили эшитиб, ёзишни бошлаганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 189 йили йигирма беш ёшларида Ямандаги устозлари Абдурраззоқ ҳузурига сафар қиладилар. Дўстлари Яҳё ибн Муъийн, Исҳоқ ибн Раҳовайҳлар билан бирга, бу устозларидан дарс оладилар. Кейинчалик Макка, Мадина, Шом, Яман, Куфа, Басра каби жойларга ҳадис тщплаш учун сафар қиладилар.

Иброҳим ал-Ҳарбий айтадилар: «Аллоҳ таоло аввалгию охиргиларнинг илмини Аҳмад ибн Ҳанбалда жамлаган, деб ўйлайман». Али ибн ал-Мадиний айтадилар: «Аллоҳ бу динни икки киши билан қувватлади. Уларнинг учинчиси йўқдир. Биринчи бор одамлар диндан қайтаётган куни Абу Бакр Сиддиқ билан динни қувватлади. Иккинчи бор фитна кунида Аҳмад ибн Ҳанбал билан қувватлади». Яна у киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Ислом иши билан Аҳмад ибн Ҳанбалдан ташқари, ҳеч ким шуғулланмади», дедилар. У зотдан: «Абу Бакр Сиддиқ ҳам-а?» деб сўралганда: «Абу Бакр Сиддиқ ҳам», деб айтдилар. «Чунки Абу Бакр билан у кишини қувватлаб турган аъёнлари ва аскарлари бўлган, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг аъёнлари ҳам, аскарлари ҳам бўлмаган эди», дедилар.

Аҳмад ибн Ҳанбал инсонларга энг тўғри йўл – Ислом дини эканини тушунтириб, кўп даъват қилдилар.  Шундан кейин қанчадан-қанча одамлар шу киши сабабли Ислом динини қабул қилдилар. Зархоний айтадилар: «Аҳмад ибн Ҳанбал 220000 дан зиёда яҳудий, насроний, мажусий динига мансуб бўлган кишиларнинг Ислом динига киришига сабабчи бўлдилар. Аҳмад ибн Ҳанбални нафақат Ислом аҳллари, балки бошқа динга мансуб кишилар ҳам билишарди. Бир куни мажусий динига мансуб икки киши тортишиб қолади. Шунда улар Хуросон қозиси ҳузурига боришади. Қози Ислом дини бўйича ҳукм чиқариб, улардан бирининг ҳақлигини исбот қилади. Шунда «зиёнига ҳукм қилинган» одам: «Агар Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабига асосланиб ҳукм чиқарган бўлсанг, розиман», деб айтади.

Ҳар бир илм олими Аҳмад ибн Ҳанбални ўзининг устози деб билиб, ҳурмат қилар эди. Қуръон олимлари Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Қуръон аҳкомларини яхши билишлари, қироатлари ёқимли, овозлари ширинлигини тан олишар эди. Ҳадис олимлари Аҳмад ибн Ҳанбални ҳадис олими, уни ёдлаб, саҳиҳ ва заиф ҳадисларга ажратувчи деб билишар ва у кишидан ҳадис эшитишга шошилар эдилар. Бунга ўша пайтдаги муҳаддислардан Бухорий, Муслим, Абу Довуд каби улуғ зотларнинг у кишига шогирд бўлишгани катта далилдир. Фиқҳ олимлари эса бирор бир ҳукм чиқаришга шошилмасдан, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фатволарига қараб ҳукм чиқарар эдилар. Бу зотнинг бир нечта устозлари бўлиб, Ҳошим ибн Башир, Шофеъий, Башир ибн ал-Муфаззал, Исмоил ибн Али, Суфён ибн Уяйна ва бошқалар шулар жумласидандир. Абу Бакр ал-Марвазий, Шоҳин ибн ас-Самидоъ, Абу Довуд, Бухорий, Муслим, Абу Али Ҳусайн, Абу Бакр Аҳмад ва бошқалар у зотнинг шогирдлари ҳисобланади.

Аҳмад ибн Ҳанбал 40000 дан зиёд ҳадисни ўз ичига олган «Муснад» китобидан ташқари, «Китобуз-зуҳд», «Ал-Маърифа ват-таълим», «Ал-жарҳ ват-таъдил» ва бошқаларни тасниф этганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўз эътиқодларига содиқ ва собит бўлишлари бошларига тушган ва мусулмонларнинг бошидаги ғам ташвишни бартараф бўлишига сабаб бўлди. Ибн ал-Мадиний айтадилар: “Аллоҳ таоло исломни икки киши билан қувватлантирди: биринчиси, араблар диндан қайтиб муртад бўлган кунда Абу Бакр Сиддиқ билан қувватлантирган бўлса, иккинчиси, Қуръонни махлуқ дейилган мусибатли кунда Аҳмад ибн Ҳанбал билан қувватлантирган.

Қуръонни махлуқ демаганликлари учун Аҳмад ибн Ҳанбалга халифа Муътасим томонидан дарра урдирилган. Дарра урган ходим айтади: “Аллоҳга қасамки, Аҳмад ибн Ҳанбални урган даражада агар туяни урганимда у ўлган бўлар эди”. Аҳмад ибн Ҳанбалга дарра урилганидан кейин ўша даврда яшаган тариқат пешволаридан бўлмиш Бишр ал-Ҳофийга: “Сиз  Аҳмад гапирган гапларни гапира оласизми? дейишганда, у: “Йук, мен ундай қилишга қурбим етмайди, Аҳмад ҳозир пайғамбарларнинг мақомида турибди”, - деган. 

Бир куни у кишини ёнларига Ал-Марвазий келдилар ва: “Эй устоз! улар Сизни калтаклашга олиб келишди, ахир Аллоҳ таоло Қуръонда “Ўзларингизни ўлдирмангиз!” деган-ку (яъни, ўзингизни ҳалокатга ташлаб калтак остида қолгандан кўра Қуръонни махлуқ деб қўяқолсангиз бўлмайдими?” - дедилар. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал ал-Марвазийга: “Ташқарига чиқиб  қара”, дедилар.  Ал-Марвазий айтадилар: “Ташқарига чиқиб халифанинг ҳовлисига қарасам, у ерда тумонат одам тўпланган бўлиб, ҳар бирининг қўлида қалам ва қоғоз бор эди. Мен улардан: “Нима қилаяпсизлар?” - деб сўрадим. Улар: “Биз Аҳмадни оғзидан чиқадиган гапни кутиб турибмиз, нима десалар, шуни ёзиб олмоқчимиз, - дейишди. Кейин мен Аҳмадни олдиларига бордим ва бўлиб ўтган гапни айтдим. Шунда менга қараб: “Эй ал-Марвазий, улар залолатдамилар?  Йуқ, ҳеч қачон, мен ўлсам ўламан, лекин уларни залолатга бошламайман”, - дедилар. Ал-Марвазий айтадилар: “Аҳмад Аллоҳни йўлида ўз жонини тиккан кишидир”.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 241 йилнинг 12 робиъус сони куни Бағдод шаҳрида вафот этдилар.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

343 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

562 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

773 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

457 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

349 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2464 12:50 30.11.2022
« Орқага