Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Даун синдромли қиз ҳофизи Қуръон бўлди

1406

Иорданияда яшайдиган йигирма олти ёшли Равана Двайт Қуръони каримни ёд олди, дея хабар бермоқда Islam.ru нашри.

Раванани бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат шуки, у Даун синдромига чалинган. Ана шундай синдромга эга инсонлар орасида биринчи бўлиб ҳофизи Қуръон бўлди.

Устозларининг айтишича, ушу натижа Двайтнинг қатъиятли ва меҳнатсевар эканлиги билан боғлиқ. Шунингдек, Қуръони каримни ёдлашида онасининг ҳиссаси катта. “Қизим туғилиб, унда Даун синдроми борлигини билганимда, аввалига қаттиқ хафа бўлган эдим. Кейин эса қизимга Қуръонни ўргатиш ҳақида Аллоҳга сўз бердим”, – дейди Аватаф Жабар.

“Онам Қуръоннинг ҳар бир оятини ўқиди, мен эса такрорладим, – дея тушунтиради Равана. –  Ҳар бир оятни камида ўн марта такрорлагандан кейин ёдлаб олдим. Аллоҳ бу ишни мен учун осон қилди”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

456 17:35 14.09.2021

Туркия Иордания билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида

425 15:20 17.08.2021

Иордания Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги режасини қоралади

521 14:25 28.07.2021

Иорданияда «фитна иши» бўйича ҳукм ўқилди

937 21:00 12.07.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

2389 09:35 12.06.2021
« Орқага