Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлат идораларида ҳужжатлаштириш ўзбек тилида бўлиши керак

984

Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов давлат ташкилотларида ҳужжатлаштириш ишлари давлат тилида бўлиши кераклигини қўллаб-қувватлайди. А.Икромов бу ҳақда ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда таъкидлаб ўтди.

“Кўп йил давлат идораларида ишлаб ўзбек тилида ҳам, рус тилида ҳам  сўзлашиш эркинлигини кўрсатган ҳолда суҳбатлашамиз. Айтиш мумкинки, давлат идораларида ҳужжатлаштириш хоҳ электрон бўлсин, хоҳ электрон бўлмаган кўринишда бўлсин, албатта, давлат тилида бўлиши керак.

Шунингдек, мамлакатимизда 5 фоиз атрофидаги одам рус тилида сўзлашувчи ҳисобланади. Улар ҳам ўзбекистонликлар ва албатта, уларга ҳам эркинлик берилиши инсонийлик нуқтаи назардан ҳам, сиёсий нуқтаи назардан ҳам тўғри бўлади”, дейди палата раиси. 

Адҳам Икромов, шунингдек, аҳоли орасида ижтимоий масъулиятга риоя этилгани ҳақида гапирди. 

“Карантин вақтида ҳар бир оила, тадбиркор, фуқаро ўз ижтимоий масъулиятини кўрсатди. Тадбиркорлар ҳақида гапирганимизда, улар ҳам жуда юқори ижтимоий масъулиятни намоён этди. Улар ҳам ўзларини изоляцияга олди, ишларини тўхтатди, ўз ишчиларини бу вақтда ишдан ҳайдаб юбормай, моддий таъминлаб турди. Бу ҳам юқори ижтимоий масъулият”, деди Икромов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

212 21:05 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

263 15:11 27.01.2022

Фуқаролар чанг бўронидан огоҳлантирилмоқда

742 13:51 27.01.2022

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

175 12:45 27.01.2022

Давлат ва жамиятга сохта олимдан кўра хавфлироқ киши йўқ

627 12:15 27.01.2022

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

435 17:33 26.01.2022
« Орқага