Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Давлат суверенитети иқтисод билан боғлиқ

1598

Абдулла Абдуқодиров, иқтисодчи: «Ҳар бир мамлакатнинг энг асосий имкониятларини иқтисоди белгилаб беради. Иқтисодга таҳдидлар турли ҳил бўлиши мумкин. Биринчидан, иқтисодни устунларини белгилаб берувчи соҳаларга таҳдид. Иккинчиси амалга оширилаётган турли мутахассисларни онги ва улариннг идеалогиясига бўлган таҳдид. Учинчи, иқтисодий манфаатларни қўриқловчи хизматларга таҳдид. Бу ҳаммасини биргаликда кўрсак иқтисодимизга бўлган таҳдид суверенитетимизга бўлган таҳдид билан баробар бўлади» Шунингдек давлатларнинг суверентетлигини иқтисод билан боғлиқлиги ҳақида иқтисодчи шундай дейди: «Баъзи мустақил давлатлар бор иқтисоди ривожланмаган. Лекин, уларни иқтисоди кучли бўлмаса мустақиллигига таъсир қилади. Масалан, агар Украина иқтисоди гарчи хориждан келган кўмак бўлсада кучли бўлмаганида урушнинг дастлабки кунларида мағлуб бўлган бўлар эди. Бу давлат суверенитетини ҳимоя қиладиган ҳарбий кучларнинг иқтисодий таъминланиши билан боғлиқ. Шунингдек, Европа Иттифоқидаги иқтисодий бирлик Буюк Британиянинг бу иттифоқдан чиқиб кетишига сабаб бўлган. Сабаби, бу суверентетга таъсир қилар эди»

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага