Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Демократия учун» саммити ва унинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

1591

Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари АҚШ пойтахти Вашингтонда “Демократия учун” саммити ўтказилиши режалаштирилган. Унда видеоконференция режимида таклиф этилган мамлакат етакчилари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва ишбилармонлар қатнашади.

АҚШ мазкур саммитга таклиф этилган 110 та давлат рўйхатини эълон қилди. Мен саммитга таклиф қилинган давлатлар рўйхати билан танишиб чиқдим. Имкон қадар холис танлашга ҳаракат қилинган. Демократик бўлмаган, мўътадил/юмшоқ авторитар бўлган АҚШнинг иттифоқчилари ҳам бу рўйхатга киритилмаган. Собиқ Совет Иттифоқи қулагандан бери АҚШ ўзи учун универсал мафкура қидириш билан овора. Либерал демократия АҚШ учун у қадар универсал бўлмаган мафкура эканлиги кўп марта кузатилди. 

Яъни либерал демократик жараёнлар кучайган барча жамиятлар ҳам, АҚШ ва унинг манфаатлари учун қулай бўлавермаслиги кўп марта кузатилди. Аксинча, баъзи бир жамиятларда, агар уларда ўн йилликлар давомида АҚШ ва унинг доимий иттифоқчиларига нисбатан салбий муносабат шаклланган бўлса, либерал демократик жараёнлар ҳокимиятларга АҚШ ва унинг сиёсатига қарши бўлган, ишончсиз қараган ҳукуматларни олиб келиши ҳам кузатилди. 

Бугун АҚШ яна бир бор глобал даражада “демократия” масаласини кўтаришидан мақсад аслида геосиёсий ва геомафкуравий. Вашингтон узоқ муддатли ғоявий, мафкуравий, иқтисодий – гибрид курашга тайёрланмоқда. Нишонда: Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси... Қолаверса, Туркия каби кечаги “Америка назоратидан қочиб кетган авторитар” давлат. Кейинги икки ўн йилликдаги Туркиянинг “ўзбошимчалиги”, расмий Вашингтоннинг кўп асабига тегаяпди. Олдинлари Анқара ҳар куни Вашингтонда тонг отишини кутиб туриб, соат 9 бўлиши билан Оқ уйга қўнғироқ қилиб, “Бугун нима қилай?!” деб турарди. Бу эса Вашингтонга ёқарди. Лекин ҳозир ҳам Анқара алоқаларни узиб кетган давлат эмас, бир оёғи Ғарб томонда, иккинчи оёғи Шарқда. 

“Демократия учун саммит”нинг мақсади авторитар бўлган Пекинга коллектив ҳужум учун мафкуавий мувофиқлаштиришни амалга ошириш ҳисобланади. Бу кураш бир неча ўн йилликларни қамраб олиши аниқ. Лекин асосий масала – “Вашингтоннинг ўзи қанчалик бу курсда собитқадам бўлар олади?” Чунки Вашингтон учун демократия ва геосиёсий манфаатлар ҳар доим ўта қаттиқ зиддиятларга киришган. Вашингтоннинг ўта қаттиқ авторитар (қип-қизил диктатура) иттифоқчилари бор. Лекин АҚШ бу иттифоқчиларини енгилгина танқид қилиб ўтиб кетади. Нисбатан анча демократик бўлган, еки юмшоқ авторитар бўлган давлатларни эса геосиёсий мустақиллиги ёки ўзбошимчалиги учун доим танқиди қилиб боради. Натижада “инсон ҳуқуқлари, демократия” қадриятлари борасида кучли зиддият пайдо бўлади. Глобаллашган дунёда АҚШнинг геосиёсий манфаатлари ва декларатив қадриятлари орасидаги зиддиятлар янада кучайди. 

Пекин билан курашишга отланаётган Вашингтон янгитдан “демократия ва инсон ҳуқуқлари”га мурожаат қилар экан, бу мафкуравий, геосиёсий ва гибрид курашнинг Ўзбекистон учун ҳам таъсири бўлиши аниқ. Ўтган беш йил ичида Ўзбекистон ўзининг геосиёсий ориентирини танламади. На Москвани, на Пекинни, на Вашингтон/Брюсселни мутлақ асосий вектор сифатида танламади. Ҳақиқий кўп векторлик ёки “барча билан тенг масофавий яқинлик” курси кузатилди. 

Энди коллектив Ғарб ва авторитар Шарқ ўртасидаги стратегик тўқнашув, курашув кучайиб борар экан, бу Ўзбекистон ташқи сиёсатига ҳам жиддийгина босимни, зиддиятни ҳосил қилади. Асосий масала – Ўзбекистон қанчалик бетараф кўп векторлик курсини сақлаб қола олади? Агар томонлардан бирига ўтса, бу танловнинг оқибатлари қандай бўлади: мустақиллик учун, геосиёсий мустақиллик учун, иқтисодий ўсиш учун, мамлакатнинг мустаҳкамлиги учун?..

Камолиддин Раббимов,

сиёсатшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

17 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

146 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

369 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

398 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

291 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1136 19:05 19.01.2022
« Орқага