Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Денов тумани Кенгашининг қонунчиликка зид қарори бекор қилинди

1130

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабарига кўра, Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Сурхондарё вилояти Денов тумани Кенгашининг қарорининг қонунийлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.

Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Туманда шартнома мажбуриятларини бажармаётган, ер ижара шартномасига қисман ўзгартириш киритилаётган, янгидан ташкил қилинаётган ва қўшимча ер майдони олаётган фермер хўжаликларининг фаолиятини кўриб чиқиш тўғрисида”ги 123/25-06-сонли қарорининг қонунийлиги Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилган.

Қарор билан тумандаги “DENOV AGRO-PILLA” МЧЖнинг Хазорбоғ, Охунбобоев, Ғалаба, Ўзбекистон ҳудудларидаги 114,23 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

Хусусан, Қарорнинг 2-бандида тумандаги 9 та пахта ва ғаллачилик фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилиниши, 5-бандида қатор фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижараси шартномаларига ўзгартириш киритилаётган фермер хўжаликлари сони тасдиқланиши назарда тутилган. Аммо амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳокимлик ўртасидаги шартномавий ҳуқуқий муносабатларга аралашиш ваколати мавжуд эмас.

Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 382-моддасига мувофиқ агар Фуқаролик кодексида, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Қайд этилганидек, Ер кодексининг 24-моддасига ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Ушбу масала бўйича келтирилган маълумотларга асосан Олий Мажлис Сенати Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Туманда шартнома мажбуриятларини бажармаётган, ер ижара шартномасига қисман ўзгартириш киритилаётган, янгидан ташкил қилинаётган ва қўшимча ер майдони олаётган фермер хўжаликларининг фаолиятини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори қонунчиликка зид деб топиб, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

164 12:05 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

405 09:06 16.10.2021

Netflix, Google, Apple: технологик гигантлар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлайди?

491 17:05 15.10.2021

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

285 15:32 15.10.2021

Сайлов арафасида Россиядан қўшимча рейс йўлга қўйилади

243 17:25 14.10.2021

Аслида ҳамма ўз манфаати учун қайғуради...

930 17:07 14.10.2021
« Орқага