Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Депутат ижтимоий тармоқларнинг блокланишини кулгули қарор деб баҳолади

1713

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда 2 июлдан TikTok, Twitter, ВКонтакте ва Skype каби тармоқларга чекловлар ўрнатилганига муносабат билдирди.

«Ўзбекистонда қонун талабларига зид равишда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланибди. Мен қарши бўлган фойдасиз қонун», — дея ёзади Кушербаев.

Шунингдек, депутатнинг таъкидлашича, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини муҳофаза қилиш баҳонаси билан интернетдаги оммабоп тармоқларни чеклашга уринишдек кўринаётган бу иш кўпроқ салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Масалан, фойдаланувчилар оммавий равишда чекловларни четлаб ўтувчи VPN каби дастурлардан фойдаланишни бошлайди, назорат буткул йўқолади. Бу фуқароларни қонунбузарга айланишга мажбур қилади.

«Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек «ахборот асри»даги жуда кулгули ва абсурд қарор», — дея қўшимча қилди Расул Кушербаев.

Депутат фуқаролар ҳуқуқи бузилган вақтда сукут сақланиши бироқ бу каби ҳолатда кескин қарорлар қабул қилинишига ҳам тўхталган.

«Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи бузилса жимлик, уйидан хайдалса жимлик, ери мажбуран олиб қўйилса жимлик, фермер сарсон юрса жимлик...Лекин унинг шахсга доир маълумотларини мухофаза қилишга келганда кескин чоралар...
Ғалатимасми?» — дея сўзларини якунлаган ЎзЛиДеП вакили.

Аввалроқ сайтимиз орқали Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чеклангани хабар қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия: Дума депутати буғу отгани учун жазоланади

278 15:00 18.11.2021

«Қозон қирғини Хотира куни сифатида эсланиши лозим» – депутат таклифи

959 10:40 24.09.2021

Россиялик депутат халқни бошлиқларга таъзим қилишга чақирди

1087 11:55 13.08.2021

Ўзбекистонда депутат ёрдамчиси лавозими жорий этилaди

1172 09:20 10.08.2021

Депутатларнинг автомобил сотиб олгани Угандада норозиликларга сабаб бўлди

1173 20:20 25.07.2021

Электр соатлаб ўчирилса... 

2476 17:02 08.07.2021
« Орқага