Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: беморлиги бор одамга ҳаж фарзми?

1044

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм)

САВОЛ: Нисоб миқдоридаги маблағга эга, бироқ ногирон ёки беморлик сабабли узри бор одамга ҳаж фарзми?

ЖАВОБ: Соғлиқ ҳам ҳажнинг фарз бўлиши учун шарт қилинган. Сурункали касалга чалинган, кўзи ожиз, фалаж, икки оёғи кесилган кишиларга ҳаж вожиб эмас. Уларни бошқа одамлар ҳаж қилдириб қўйишлари ҳам вожиб эмас, оғир касал бўлса, ҳажжи бадалга васият қилиши ҳам лозим эмас. Шунингдек, катта ёшли нотавон кишилар, беморларга ҳам ҳаж лозим эмас. Бу Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумуллоҳнинг сўзлари. Агар улар бой бўлиб, ҳажжи бадал қилдирсалар, жоиз. Аммо кейин ожизлик кетиб, куч­қувватга кирсалар, ўзлари қайтадан ҳаж қилишлари вожиб бўлади.

Йўлга қодир, соғлом одам ҳажга бормай юрганида ногоҳ сурункали касал ёки фалаж бўлиб қолса, харажатини тўлаб, ҳажжи бадал қилдириши лозим. Агар узрли, нотавон бемор кишилар қийинчиликка қарамай, ўзлари ҳажни адо этсалар, ҳажлари ҳисобга ўтади. Соғайганларидан кейин қайтадан ҳаж қилишлари лозим эмас (“Оламгирия”, “Фатҳул Қадир”).

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

911 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1184 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2051 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1509 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

3761 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

1563 20:05 22.04.2022
« Орқага