(60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм)
САВОЛ: Ижарага олинган ердан йиғилган ҳосилдан ким ушр беради, ижарага олган одамми ёки берган одамми? Агар ҳосил икки томон ўртасида тенг тақсим қилинса, бу ҳолда ушрни ким бериши керак?
ЖАВОБ: Ижарага олинган ер ҳосилидан ерни ижарага олган деҳқон ушр беради. Зироат маҳсулотларидан бериладиган закот ушр дейилади. Бизнинг мазҳабимизда ўтин, хасхашак ва оддий қамишдан бошқа барча экинларнинг ўндан бири (ёки йигирмадан бири) миқдорида закот берилади. Агар ер эгаси ва деҳқон ҳосилни тенг иккига бўлишга келишишган бўлса, ҳар иккови ҳам ўз улушидан ушр бериши лозим.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.