(55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм)
САВОЛ: Савдогар бир жойга бориб, ишим битгунча 15 кун тураман, деб ният қилса, муқим саналадими?
ЖАВОБ: Савдогар бир шаҳарга бориб, ҳожатимни адо этгунимча 15 кун тураман, деб ният қилса, муқимга айланмайди. Чунки у ҳожатини адо этиб қайтиши билан муқим бўлиб қолиши ўртасида тараддудланмоқда. Демак, нияти ҳам барқарорликдан йироқ (“Оламгирия”, “Ал-Баҳрур роиқ”).
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.