Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: намозда зам сурани унутиш

1928

(1-қисм, 2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм, 6-қисм, 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм

САВОЛ: Фотиҳа сурасини ўқигач, кейин ўқимоқчи бўлган сура эсидан чиқиб, бироз тўхтаб қолса ёки суранинг ярмига келганида қолгани эсидан чиқиб, бироздан кейин ёдига тушса, ўқиган оятини қайта ўқиши керакми? Ёки саждаи саҳв қиладими ё бўлмаса, намозни қайтадан ўқиши лозимми?

ЖАВОБ: Агар Фотиҳадан кейин қайси сурани ўқишни билмай иккиланиб, бир тасбеҳ миқдорида туриб қолса, саждаи саҳв лозим бўлади. Намоз охирида бир ташаҳҳуддан сўнг ёлғиз ўзи намоз ўқиётган бўлса, икки тарафига, имом бўлса, бир тарафига (ўнгга) салом бериб, икки бор сажда қилади. Сўнг яна ташаҳҳуд ўқийди ҳамда салавот ва дуо ўқиб, икки тарафига салом бериб, намозни тўгатади.

Суранинг ярмига келганида қолгани эсидан чиқиб қолса, ўқигани уч ё ундан кўп оят бўлса, дарҳол рукуга кетади. Бу ҳолда саждаи саҳв қилмайди. Агар ундан кам миқдор ўқиган бўлса, эсига тушган бошқа оятларни ўқийди, аввал ўқиган оятларини эса қайта ўқимайди. Бу ва олдинги ҳолатда ҳам бир тасбеҳ айтиш муддатича туриб қолса, саждаи саҳв қилади. Мазкур ҳолатлардан бирортасида намоз бузилмайди. (“Фатовойи Оламгирия”, “Татархония”).

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

308 20:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: садақа деб тарқатилган пулдан закот бериш ҳақида

484 20:05 18.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

510 20:35 17.01.2022

Динимни ўрганаман: ўртада йиғиладиган пулдан закот бериш ҳақида

917 20:05 15.01.2022

Динимни ўрганаман: тижорат моллари нисоби нимадан ҳисобланади?

509 20:05 14.01.2022

Динимни ўрганаман: қўйлардан бериладиган закот ҳақида

849 20:05 13.01.2022
« Орқага