Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: Қуръонни неча кунда хатм қилиш лозим?

1521

(1-қисм, 2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм, 6-қисм, 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм)

САВОЛ: Ёшим бир жойга бориб қолган. Кексайган чоғимда араб алифбосини ўрганиб, Қуръон ўқишга тушдим. Лекин жуда секин ўқийман. Яқинда бир китобда “хатми Қуръон” ҳақида ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, Қуръонни 30 кунда ўқиб тугатиш керак экан. Ўзим энди ўрганган бўлсам, тез ўқий олмайман, унинг устига кўзим хира. Шунинг учун Қуръонни 3–4 ойда аранг ўқиб тугатяпман. Айтингчи, бу ўқишим хатми Қуръон бўлмайдими?

ЖАВОБ: Қуръони каримни 30 кунда ўқиб хатм қилиш Рамазонда, таровиҳ намозида суннат бўлади. Бошқа вақтларда хатм қилиш муддати белгиланмаган.

Улуғ ёшда эканингизга қарамай, ғайрат қилиб, Қуръон ўқишни ўрганганингизнинг ўзи айрим дангаса ёшлар учун катта намуна, ўрнакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни қийналиб бўлса­да ўқийдиган, ўқишдан тўхтамайдиган мўминнинг савоби улкан бўлишини башорат қилганлар: “Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори элчи, котиб ва ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир. Тили қийналиб тиловат қилувчига икки баробар кўп ажр бўлади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

288 20:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: садақа деб тарқатилган пулдан закот бериш ҳақида

482 20:05 18.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

509 20:35 17.01.2022

Динимни ўрганаман: ўртада йиғиладиган пулдан закот бериш ҳақида

914 20:05 15.01.2022

Динимни ўрганаман: тижорат моллари нисоби нимадан ҳисобланади?

508 20:05 14.01.2022

Динимни ўрганаман: қўйлардан бериладиган закот ҳақида

848 20:05 13.01.2022
« Орқага