(60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм)
САВОЛ: Менинг тилла тақинчоқларим бор. Уларнинг умумий қиймати закот нисобига етади. Мен закот беришим керакми?
ЖАВОБ: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот беришда уларнинг қиймати эмас, балки вазни эътиборга олинади (“Фатовойи Оламгирия”). Тилланинг нисоби 20 мисқол, яъни 85 грамм, кумуш нисоби эса 200 дирҳам, яъни 595 грамм. Сизнинг тақинчоқларингиздаги тилланинг умумий вазни 85 граммга етса, унинг қирқдан бир (2,5%) миқдори қийматини закот ниятида беришингиз керак.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.