(60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм)
САВОЛ: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот чиқарилаётган пайтда закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
ЖАВОБ: Закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса, ўша берилади. Лекин шуни билиш керакки, агар тилла тақинчоқлардан тилланинг ўзи закот қилиб берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тилладан 2,5 грамм тилла закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шунинг қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул мухтор” китобида бундай дейилган: “Тилла ва кумушнинг закоти уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинишига уламолар ижмо қилганлар”.
Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар чўнтакдаги пул билан бир хилдир. Валлоҳу аълам.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.