Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора «самосуд»ни тарғиб қилган имом ноибига чора кўрди 

3580

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Азиз ота” жоме масжиди имом ноиби вазифасида ишлаб келган Мирсобит Воҳидовнинг интернетдаги чиқиши тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

М.Воҳидовнинг ижтимоий тармоқ орқали имомлик мақоми ва амалдаги қонун-қоидаларга эътибор қилмай, гўёки Ислом дини «самосуд» қилишга чақириши тўғрисидаги қарашлари, аслида, динимиз таълимотига зид. Шунингдек, бу Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини ифода этмайди, дея муносабат билдирган идора Матбуот хизмати.

”Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни амалдаги қонунларга зид равишда зўравонликка чақирувчи ҳар қандай чиқишларни қатъий қоралайди ҳамда уларни қонунчилик талабларига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишга ва тўла риоя этишга чақиради.

Қайд этиш лозимки, диний идоранинг аввал қабул қилинган ва ижрога йўналтирилган ҳужжатларида масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар амалдаги қонунчилик, одоб-ахлоқ қоидалари, меҳнат мажбуриятларига амал қилиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида диний асосда адоват қўзғатувчи ахборот тарқатмаслик, нохолис ва салбий мазмундаги кескин мунозараларга сабаб бўлувчи чиқиш қилмаслик талаблари қатъий белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2022 йил 13 сентябрь куни чиқарилган 01/А 128-сонли буйруқда ҳам диний соҳа вакилларининг масжидлар ва диний маросимларда, Интернет тармоғидаги чиқишларида ижтимоий беқарорликка, миллий ёки диний асосда низо келтириб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмаслик алоҳида таъкидланган эди”, – дейилади муносабатда.

Афсуски, юқоридаги талабларга қарамай Мирсобит Воҳидов  ўз чиқишида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, имом-хатиб ва имом ноибларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларидаги талабларга риоя этмаган.

Идоранинг 2022 йил 19 сентябрь кунги буйруғи билан Мирсобит Воҳидов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. У эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

350 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

567 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

781 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

467 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2473 12:50 30.11.2022
« Орқага