Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

2646

“Фейсбук” тармоғида Зоиржон Содиқовнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йилнинг 29 декабридан 2021 йилнинг 10 январ кунига қадар Диний идора, унинг ҳудудий вакилликлари веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг “Энг обод масжид”и ва ҳар тарафлама фаол ва намунали фаолият кўрсатган “Йил имоми”ни аниқлаш бўйича интернет фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтаказилгани ҳақида маълумот берган. Бироқ орадан анча вақт ўтган бўлса-да сўровнома натижалари эълон қилинмаган. Лойиҳа муаллифи бўлган З.Содиқов мазкур сўровноманинг натижаларини эълон қилган. Сўровноманинг тўлиқ шаклини фейсбук тармоғидан ўқишингиз мумкин. 

Бизни қизиқтирган томони нега шунча ташвиш қилиб сўровнома ташкил этилди-ю, натижалари эълон қилинмади?

Биз Республикамиз бўйича “Энг обод масжид” ва “Йил имоми” йўналишлари бўйича ғолибларни эълон қиламиз:

 

“Энг обод масжид” йўналиши:

1-ўрин. “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри.

2-ўрин. “Охун бобо” жоме масжиди. Хоразм вилояти Урганч шаҳри.

3-ўрин. “Рамазон қори” жоме масжиди. Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани.

 

“Йил имоми” йўналиши:

1-ўрин. Рустамжон Ҳамидов. Андижон вилояти Балиқчи тумани “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби.

2-ўрин. Исҳоқжон Бегматов. Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби.

3-ўрин. Солиев Муҳаммаджон. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Қўчқор ота” жоме масжиди имом-хатиби.

Рустамжон домланинг хайрия ишларида фаоллиги, эл орасида таниқли бўлиб қолгани танловнинг одилона бўлганига шубҳа уйғотмайди.

“Натижалар расман эълон қилиниб, ғолиблар тақдирланадими ёки йўқ бу энди қоронғу. Муҳими халқнинг танлови шу бўлди. Аслида улар (ғолиблар)га бизнинг танловимиз, овозлар, совринларнинг заррача қизиғи йўқ. Улар ҳақиқий мукофотни Роббиларидан кутадилар. Ва жимгини ризолик излаб йўлларида давом этадилар. Бунда расмий шахс бўладиларми ёки йўқ бунинг аҳамияти йўқ”, деб ёзади Зоиржон Содиқов.

Биз танлов масаласида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов билан боғланганимизда, натижалар эълон қилиниб, ғолиблар тақдирланиши кўзда тутилганлигини билдириб ўтди, лекин маросим қачон ўтказилишини аниқ маълум қилмади. Янги йилнинг икки ойи ўтиб бўлган бўлсада, 2020 йил сўровномаси натижаларини кутиб қоламиз.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний идора: саккиз ойда 14 та масжид очилди

808 12:30 26.08.2021

Вакцина олишнинг ҳукми эълон қилинди

1887 09:24 12.08.2021

Аброр Мухтор Алий ҳам Диний идорада масъул вазифага тайинланди

1817 18:25 09.08.2021

Хушхабар: Диний идорада «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди!

1148 16:45 09.08.2021

Ҳайит ва жума намозлари вақтинча ўқилмайди – Диний идора фатво эълон қилди

11450 00:12 17.07.2021

Диний идора оятлари хато ёзилган китоб бўйича изоҳ берди

3774 16:15 14.07.2021
« Орқага