Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний таълим соҳасига ажратилган хайриялар ҳақида маълумот берилди

920

Охирги йилларда диний таълим соҳасига 9 762 663 247 сўм хайрия сифатида йўналтирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги учта олий: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ҳамда ўнта ўрта махсус ислом билим юрти фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун:

  • 2018 йилда – 723 533 386 сўм;
  • 2019 йилда – 2 222 700 000 сўм;
  • 2020 йилда – 1 410 634 244 сўм; 
  • 2021 йилда – 2 272 795 617 сўм фонд томонидан йўналтирилган.

Шунингдек, пандемия даврида ҳукуматимиз томонидан фондга ажратилган хайрия маблағлари ҳисобидан 3 133 000 000 сўм диний таълим муассасаларига хайрия сифатида йўналтирилди.

Қайд этилишича, фонд томонидан ушбу хайрли ишларни амалга оширишда хорижий ҳамкорлар бўлмиш Саудия Арабистони, Германия ва Туркия каби давлатларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим инсон эътиқодини мустаҳкамлайдими?

613 20:30 21.04.2022

Хушхабар: Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берган талабалар тақдирланди

955 18:15 15.03.2022

Диний ўқув юртлари дарслик ва ўқув қўлланмалари қайта кўриб чиқилади

1735 12:26 08.11.2021

Диний таълим муассасаларида “суперконтракт” масаласи ёхуд мадрасада вирус тарқалмайдими?

2046 16:35 18.10.2021

«Қирғизистонда диний таълим сифатини ошириш зарур» – Жапаров

1419 18:10 06.09.2021
« Орқага