Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дмитрий Песков: «Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир»

811

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақида гапирди

Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши эканлиги, Ўзбекистон раҳбариятнинг фаол ҳаракати билан муаммолар ўз вақтида ҳал этилишига ишончи комиллигини таъкидлади.

"Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига шубҳамиз йўқ”, - дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Қирғизистон  Президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда қўшни республика президентлари Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлашлари таъкидланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

104 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

274 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага