Дунё аҳолисининг умумий сони 8 миллиардга етди. Уларнинг 50,5 фоизи эркаклар, 49,5 фоизи аёллардир.
Бу маълумотларни Countrymeters хизмати томонидан тақдим этилган.
Ҳозир аҳоли сони йилига 90 миллион кишига кўпаймоқда.
Дунё аҳолисининг 70% дан ортиғи энг кўп 20 та давлатда яшайди. Одамларнинг тахминан 36% Хитой ва Ҳиндистонда истиқомат қилади.
Хитой ҳозирда дунёдаги энг аҳолиси кўп давлат бўлса-да, Бироқ аҳолиси анча тез суръатлар билан ўсиб бораётган Ҳиндистон 2023 йилда ушбу рейтингда унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Улардан ташқари аҳолиси энг кўп бўлган бешта давлатга Америка Қўшма Штатлари, Индонезия ва Покистон кирган.
Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ўзини қайсидир динга мансуб деб ҳисоблайди. Энг катта гуруҳлар: насронийлик (32%) ва ислом (24%).