Дунё бўйлаб Рамазони шариф кезиб юрибди. Барча мусулмонлар бу байрам ойига ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўради ва ўтказади. Қуйида суратларга муҳрланган Рамазон шукуҳидан баҳра олишингиз мумкин.
Рамазон ўзгача нишонланадиган Қоҳира кўчалари
Гарчи иқтисодий вазият кўплаб оилаларни қийнаб қўйган бўлса-да, Қоҳира шаҳар маркази Рамазон ойи арафасида байрамга айланди.
Кўчалар ва дўконлар ярим ой рамзи билан безатилган, чироқлар ва баннерлар “Рамазон карим”, “Рамазон муборак” каби эзгу тилаклар билан безатилган.
Рамазонга тайёргарлик тайёргарлик кўраётган ота ва ўғил, Қоҳира.
Фаластинлик эркак уйи олдида Рамазон ойига тайёргарлик кўриш учун декоратив чироқларни осиб қўйди. Қуддус, Исроил.
Деярли 2019 йил каби
Сўнгги икки йил давомида, пандемия бошланганидан бери, бутун минтақада Рамазонда ифторлик учун дўстлар билан овқатланиш учун учрашиш чекланган ёки тақиқланган эди.
Бироқ ушбу Рамазон ойидан бошлаб Яқин Шарқдаги аксарият ҳукуматлар чекловларни деярли пандемиягача бўлган даражага олиб ташлади ёки енгиллаштирди.
Ироқдаги бозорда қуритилган мевалар растаси
Масжидда ифторликка тайёргарлик, Макка.
Аё София масжиди, таровиҳ.
Таровиҳ намозидан олдин масжидда ўтирган одамлар ва дарс қилаётган қизалоқ. Анқара, Туркия.
Масжидул Ҳаромда таровиҳ, Макка.
Таровиҳ намозини ўқиётган намозхонлар, Макка.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида таровиҳ, Мадина.
Марказий масжидда таровиҳ намози. Москва, Россия.
Рамазон чироқлари деб номланувчи чироқ ёнида турган фаластинликлар, Ғазо.
Таровиҳ намози бошланишидан аввал Қуръон ўқиб ўтирган эркак. Приштина, Косово.
Таровиҳ намозини адо этаётган мусулмонлар, Вашингтон, АҚШ.