Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунё қайси томонга қараб кетмоқда?..

2726

Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери Европа қитъаси дунёнинг бошқа қисмларига нисбатан тинчроқ ва барқарорроқ бўлди. Уруш яраларини ортда қолдириш ва Европа давлатлари ўртасида бошқа урушлар бўлмаслигини таъминлаш мақсадида қитъадаги давлатлар кенг қамровли интеграция лойиҳасини амалга оширдилар. Қитъа мамлакатлари, хусусан, Германия ва Франция иқтисодий, маданий, ижтимоий ва сиёсий режаларда ўзаро умумий манфаатлар асосида турли бирлашмаларни яратишга ҳаракат қилдилар.

Кант хавфсизлик динамикаси ва Европа 

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ Совет Иттифоқидан келаётган таҳдидни бартараф этиш учун бир томондан НАТО орқали Европа хавфсизлигини кафолатлаган бўлса, иккинчи томондан, Европа давлатлари Европа Иттифоқи каби механизмлар доирасида бир-бирлари билан кўпроқ боғлана бошладилар. Унинг рағбатлантириши Европани Кантчи хавфсизлик динамикаси асосида қайта қуриш имконини берди.  

Биз “либерал дунё тартиби” деб таърифлаётган халқаро тузилма Европа қитъасида ўзининг энг идеал кўринишида пайдо бўлди. Кўп томонлама ҳамкорлик механизмлари, ўзаро боғлиқликка йўналтирилган муносабатлар, мажбурий халқаро ҳуқуқ, либерал демократик сиёсат ва қоидаларга асосланган давлатлараро муносабатлар Европа Иттифоқига аъзо давлатларни бирлаштирди. Совет Иттифоқи бошчилигидаги коммунистик блок ва учинчи дунё мамлакатлари, шу жумладан кўплаб қўшилмаган давлатлар “либерал дунё” тартибидан ташқарида эди. Гарчи АҚШ яхши ниятли гегемон давлат, деб тахмин қилинса-да, у ўз миллий манфаатларига келганда халқаро ҳуқуқ ва қоидаларга асосланган тартибни осонгина қурбон қилиши барчага маълум.

Совуқ урушдан кейин...

Совуқ урушдан кейинги дастлабки йигирма йилликда ҳукм сурган бир қутбли дунё тартиби Европа Иттифоқига ўша даврда эришган Кант ютуқларини сақлаб қолиш имконини берди. Совет Иттифоқи қулаши билан ЕИ ва НАТО нинг Марказий ва Шарқий Европага кенгайганига гувоҳ бўлдик. 

Халқаро тизимнинг бир қутбли тузилиши, глобаллашув ҳодисасининг сўзсиз қабул қилиниши, Ғарб ва ғарбий бўлмаган давлатлар ўртасидаги кучларнинг Европа мамлакатлари фойдасига очиқлиги, машҳур файласуф Фукуяма томонидан илгари сурилган либерал, капиталистик ва демократик ривожланиш модели – "Тарихнинг охири" тезиси Европа давлатларининг тинчлик ва фаровонликда яшашига имкон яратди.

2003 йилда Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта хавфсизлик стратегияси ҳужжатини қабул қилди. Ушбу ҳужжатдаги кайфият жуда оптимистик ва ўзига ишонган эди. Европа Иттифоқи ўзининг аъзолик, қўшничилик ва шериклик сиёсати орқали нафақат ўзининг таъсис қадриятлари атрофида ўзининг чеккасидаги мамлакатларни ўзгартирибгина қолмай, балки дунёнинг турли географияларида минтақавий интеграция ҳаракатларини ҳам илҳомлантира олди. 

Глобаллашув жараёнига параллел равишда Россия, Хитой ва бошқа ғарбий бўлмаган давлатларнинг мавжуд либерал халқаро тузумга интеграциялашуви Ғарб давлатларининг келажакка нисбатан оптимизм ва ижобий умидларини кучайтирди. Европаликлар Россия ва Хитой Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш орқали либерал дунё тартибининг масъул иштирокчилари бўлишни хоҳлайдилар, деб ўйларди. Бироқ, тарих ривожи Ғарбнинг, хусусан, Европа Иттифоқининг оптимистик умидларини барбод этди.

Либерал тартиб ларзага келди

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европа қитъасида мужассамланган хавфсизлик ҳамжамиятининг сўнгги йилларда юзага келган айрим ўзгаришлар шароитида Кант динамикасида ва постмодерн мантиқ доирасида яшаши тобора қийинлашди. Либерал дунё тартибининг асосчиси ва энг муҳим кафолатчиси бўлган АҚШ энди бу ролни аввалгидек ўйнашга тайёр эмас.

Буюк давлатлар ўртасидаги муносабатлардаги геосиёсий таъсир курашларида АҚШ таклиф қилаётган хавфсизлик кафолатига қарам бўлмасдан, ўйин майдончаси бўлиш ўрнига ўйинчи бўлиш жиддий ҳаракат талаб этади.

АҚШ ўзининг стратегик эътиборини Европа қитъасидан Ҳинд-Тинч океани географиясига қаратиши Европа Иттифоқига аъзо давлатларни ўз хавфсизлиги учун кўпроқ қайғуришга мажбур қилмоқда. НАТО томонидан тақдим этилган хавфсизлик кафолатлари остида бахтли яшашга одатланган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар геосиёсий уйқудан уйғонишга мажбур. "Геополитик Европа" – бу кўпинча дискурсив даражада ифодаланадиган мақсад бўлса-да, эришиш осон бўлмаган лойиҳадир. Буюк давлатлар ўртасидаги муносабатлардаги геосиёсий таъсир курашларида АҚШ таклиф қилаётган хавфсизлик кафолатига қарам бўлмасдан, ўйин майдончаси бўлиш ўрнига ўйинчи бўлиш жиддий ҳаракат талаб этади. 

Глобаллашув жараёни ҳар доим ҳам ижобий натижалар бермаслигини бошдан кечиришган европаликларда Европа Иттифоқи интеграциясига нисбатан танқидий муносабатлар пайдо бўлди. Европа Иттифоқи географиясига қараб миграция ҳаракатининг кучайиши, Европада ишсизликнинг кутилганларга зид равишда ортиши, бутун қитъада даромадлар тенгсизлигининг кучайиши, Европа сиёсатида сўнгги йилларда ўта ўнг ва экстремал сўл популист сиёсий партиялар ва ҳаракатлар фаолияти натижасида Европа сиёсатида интроверт, протекционистик, ксенофобия, миллатчилик ва хавфсизликка йўналтирилган тенденциялар кучайгани сари Европа Иттифоқи интеграциясига асос бўлган Кант фалсафаси емирила бошлади. 

Ғарбий марказлашган тизимнинг салбий жиҳатлари

Европа хавфсизлиги ва Кантчилик руҳи учун пайдо бўлган учинчи муаммо, вақт ўтиши билан ўзининг моддий қувват имкониятларини оширган Россия ва Хитой каби ғарбий бўлмаган давлатларнинг ҳозирги дунё тартибида ўзларига нисбатан адолатсизликлар борлигини айта бошлагани эди. Улар Ғарбнинг глобал гегемонлигини тобора кўпроқ танқид қилмоқдалар. 

Хитой эволюцион нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда халқаро савдо орқали Ғарбга йўналтирилган глобал тизимни танқид қилишга уринса-да, Россия Федерацияси Ғарбга зарар етказиш учун ўзининг ҳарбий қудрати ва табиий ресурсларидан фойдаланишдан тортинмайди. 

Россия ҳам, Хитой ҳам трансатлантик муносабатлардаги ёриқни кенгайтиришга, ЕИни АҚШдан имкон қадар узоқлаштиришга, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан икки томонлама муносабатларни бўл ва ҳукмронлик тамойили доирасида йўлга қўйишга, минтақада таъсир доираларини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. 

Бир қутбли ва қоидага асосланган дунё тартиби ўрнига кўп марказли тузилмани афзал кўраётган Россия ва Хитой халқаро сиёсатни буюк давлатларнинг марказлашуви тамойили асосида қайта қуришни ўзлари учун фойдалироқ деб билади. 

Хитой эволюцион нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда халқаро савдо орқали Ғарбга йўналтирилган глобал тизимни танқид қилишга уринса-да, Россия Федерацияси Ғарбга зарар етказиш учун ўзининг ҳарбий қудрати ва табиий ресурсларидан фойдаланишдан тортинмайди.

Бошқа томондан, Россиянинг Украинага бостириб кириши, умуман олганда, либерал дунё тартиби ва хусусан, Европа Иттифоқининг хавфсизлик кимлиги контекстида муҳим оқибатларга олиб келди. Ижобий томони шундаки, трансатлантик муносабатлардаги ёриқ тузатилган. Россиянинг халқаро ҳуқуқни тан олмайдиган ҳужумлари олдида НАТОнинг унга аъзо давлатлар хавфсизлиги контекстидаги аҳамияти ва АҚШнинг Европа хавфсизлигини таъминлашдаги ҳаётий позицияси тасдиқланди. 

Иттифоқ ўзининг Кантлик ютуқларини сақлаб қолиш ва бошқа глобал иштирокчиларга нисбатан ўз позициясини мустаҳкамлаш учун имкон қадар тезроқ геосиёсий ўзига хосликка эга бўлиши керак деган ғоя бутун Европада, айниқса, Германияда кучайди. Россияга нисбатан умумий муносабат бу жараёнда оптимизм ҳавосини яратди.

2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганидан сўнг, бутун Европа Иттифоқида айтилган геосиёсий Европа ғояси энди қайтариб бўлмайдиган ҳолатда. Байден маъмуриятининг трансатлантик муносабати Европа Иттифоқи мамлакатлари назарида АҚШ учун ижобий муҳит яратган бўлса-да, европаликлар ўз хавфсизлигини яхшилашдан бошқа чораси йўқлигини тушуниб етди. Трамп тажрибасини бошидан кечирган европаликлар ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ўз хавфсизлиги учун Американинг хайрихоҳлигига боғлиқ бўлишни хоҳламайдилар.  

 Тарик Ўғузлу,

 Истанбул Айдин университети профессори.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

440 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

738 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

169 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

260 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага