Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Дунё Россиянинг тактик ядро қуролидан фойдаланиши эҳтимолига тайёр туриши керак» — Зеленский

860

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский «CNN»га берган интервюсида маълум қилди.

Зеленский нафақат у, балки барча давлат раҳбарлари бундан хавотирланиши кераклигини таъкидлаган. «Бу объектив маълумот бўлмаслиги мумкин, лекин ҳақиқатга яқин. Чунки Россия Украинада кимёвий қурол борлиги ҳақида маълумот берди. Шунинг учун рус аскарларидан бундай ҳужум амалга оширишини кутиш мумкин», — деган у.

Шунингдек, Украина президенти Россия раҳбари Владимир Путин ядровий ва кимёвий қуролдан фойдаланишга қодирлиги, чунки у украиналикларнинг ҳаётини умуман қадрламаслигини айтган.

«Биз қўрқишга ҳожат йўқ деб ҳисоблаймиз. Тайёр бўлишимиз керак. Бу масала нафақат Украина, балки бутун дунё учун аҳамиятли, деб ўйлайман», — дея хулоса қилган президент.

Зеленский Украина Қуролли кучларининг Россия томонидан ўтказилган махсус ҳарбий операцияси пайтида тахминан 2,5-3 минг ҳарбий қурбон бўлганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Украина қўшинлари орасида ярадорлар сони 10 минг кишини ташкил этади.

Аввалроқ Зеленский Россия Федерацияси билан музокараларни Украина учун ягона чиқиш йўли деб атаганди.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва КХДР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Украинада ҳарбий махсус операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

Давлат раҳбари операциядан мақсадни “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкциялар сабаб бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

269 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1066 18:19 14.08.2022

Уруш сабаб Украинада 100 га яқин кутубхона вайрон бўлди

234 18:15 13.08.2022

Словения президенти: Ғарб хатога йўл қўйди, айрим давлатлар Россиянинг бевосита босими остида

690 18:50 12.08.2022

Сирли қўшин — «Вагнер»нинг сири фош бўлди 

2621 17:30 11.08.2022

Украинанинг Марганец шаҳрида қурбонлар сони ортди

399 08:20 11.08.2022
« Орқага